RU

Последние новости

12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  3 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   3 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  16 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  23

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди Новости

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи учинчи босқичига йўл олган Ироқ терма жамоаси ҳозирда бош мураббийсиз.

Маълумки, бу жамоани сўнгги уч йил давомида бошқариб келган Сречко Катанец молиявий муаммо сабаб ўз ихтиёрига биноан ишдан бўшади. Чунки Ироқ футбол федерацияси словениялик мураббийга беш ойдан бери маош тўламаяпти. 

6 июль куни сайтимиз орқали Ироқ терма жамоаси бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини келтиргандик.

Хуан Антони Пицци (Аргентина)

Пауло Аутори (Бразилия)

Педро Эммануэль (Португалия)

Рэзван Луческу (Руминия)

Пако Эррера (Испания)

Серхио Пиернас (Испания)

Дэнни Блинд (Нидерландия)

Бугун чиққан хабарга кўра, шорт-листдаги мураббийлар сони яна биттага ошди. Эндиликда Ироқ футбол федерацияси таниқли италиялик мураббий Альберто Заккерони билан ҳам музокара ўтказмоқчи. Заккерони учун Осиё футболи бегона эмас, чунки мураббий бунгача Япония ва БАА терма жамоаларида ишлаган. 68 ёшли мутахассис 2019 йилнинг январидан бери ишсиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учинчи босқич "А" гуруҳида Эрон, Жанубий Корея, БАА, Сурия ва Ливанга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика