RU

Последние новости

15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  0 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  1 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  1 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  11 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  0 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  5 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  8 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  15 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бир киши кўп бўлиб ўйнаш осон деб ўйлашади. Аммо бундай эмас" Новости

Ироқ U-23 термаси бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бир киши кўп бўлиб ўйнаш осон деб ўйлашади. Аммо бундай эмас"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Австралия U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг,  Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйин жуда қийин кечди. Австралия таркибида кучли футболчилар кўп. Ўйин ҳам курашларга бой ўтди. 17-дақиқада Австралия футболчисига қизил карточка кўрсатилди. Биз даставвал буни катта устунлик деб ўйладик. 72 дақиқа кўпчилик бўлиб ҳаракат қилдик. Кўпчилик бу ўйинда ғалаба қозонишимиз осон деб ўйлади. Аммо мен бундай фикрда эмасман. Улар биргина ҳужумчи камроқ ўйнашди. Ҳимояда эса ўша саккиз ўйинчи ҳаракат қилишди давом этди. Шу сабаб ҳам буни катта устунлик дея олмаган бўлардим. Австралия жуда таркибли жамоа. Аммо биз барибир ҳам икки очко йўқотдик дея оламан.

- Ўйиннинг энг яхши ўйинчисининг учрашув ҳақидаги фикрлари қандай?

- Австралия жуда кучли ўйин кўрсатди. Ғалаба қозонмоқчи эдик. Бироқ бундай бўлмади. Мухлисларимизга кейинги ўйиндан бундан яхшироқ бўлишини айтмоқчиман. 

- Жаноб мураббий, ҳужумдаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўлдими?

- 10 кишига қарши биргина гол урганимизни ҳисобга олса, йўқ. Бироқ, Австаралия ҳимояда саккиз ўйинчи билан ҳаракат қилди. Ўйинчиларим ҳам гол уриш осон деб ўйлашди. Сўнгги дақиқаларда ажойиб вазият ҳам бўлганди. Аммо гол ура олмадик. Футболчиларим ҳаракат қилишмоқда, гол уришга интилишмоқда. Омад ҳам бу ерда рол ўйнади. Нима ҳам дея оламан. Яхшироқ натижа кўрсатишимиз лозим эди. 

- Ҳакамнинг қизил карточка борасида қарори ҳақида фикрингиз қандай?

- Барчамиз ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилишимиз лозим. ВАР орқали бу қизил карточка эмас деган қарорга келинса ҳам, биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз лозим. Ҳакам яхши учрашув ўтказди. Мен раҳмат деб қоламан.

- Қарши шаҳри ҳақидаги фикрингиз..

- Мен нимадир дея олмайман. Сабаби, бизнинг бу ерга келганимизга эндигина бир ҳафта бўлди. Шунда ҳам, фақат меҳмонхона ва майдонни кўрдик. Меҳмонхона ойнасидан қараганимда шаҳар тоза эканлигини кўрдим. Одамлари ҳам меҳмондўст. Ажойиб шаҳар. Меҳмонхонада ҳам бизг қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда.

- Австралия киритган ажойиб голда ҳужумчининг маҳорати катта рол ўйнадими ёки ҳимоячи хато қилдими?

- Иккаласи ҳам, 50 га 50. Ҳужумчи жуда кучли ҳаракат қилганини таъкидлашим жоиз. Унда атлетик ҳислатлар ҳам борлигини кўрдим. Ҳимоячи эса унга жуда яқин эди. Менимча ҳимоячи у бундан гол уришини кутмаганди. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика