RU

Последние новости

13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  6 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3

Ироқ - БАА. Превью Новости

Ироқ - БАА. Превью

Осиё Кубоги учинчи ўрин учун ўтадиган Ироқ ва БАА ўртасидаги баҳс Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Ироқ гуруҳда Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Радҳи Шенаишил шогирдлари Эронни пенальтилар сериясига мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда Ироқ Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4. Ўтган босқичда БАА мусобақа мезбони Австралия олдида ожиз қолди - 0:2.

Ироы ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил ироқликлар қитъа чемпиони бўлишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 22 марта тўқнаш келган. Ироқнинг ҳисобида 8та ғалаба бор, 5 ўйинда БААнинг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда томонлар дуранг ўйнашган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки марта ўйнашган. Ироқ ҳисобида ҳам, БАА ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор.

3-ўрин учун ўйин
Ироқ - БАА
30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика