RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Иқтидорлар фабрикаси: "РБ Лейпциг" тарихидаги энг қиммат сотувлар (мутолаа учун) Новости

Иқтидорлар фабрикаси: "РБ Лейпциг" тарихидаги энг қиммат сотувлар (мутолаа учун)

"Буқалар"нинг рекорд трансферлари ҳақида гаплашамиз.

Сўнгги пайтлар "РБ Лейпциг"дан янада кўплаб сифатли ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Немис клуби тизимидан кўплаб таниқли футболчилар, масалан Йозуа Киммих ўтишди. "Буқалар" 2015 йилда "Штутгарт"га ҳозирги Германия терма жамоаси етакчиларидан бирини атиги 1,5 млн еврога сотишди. Аммо, улар барчани ҳам бунчалик осон қўйиб юборишмаган. Бугун "Лейпциг" тарихидаги энг қиммат сотувлар ҳақида гаплашамиз.


Ибраима Конате

Қаерга: "Ливерпуль"

Қанчага: 40 млн евро

Конате "Лейпциг"га 2017 йилнинг ёзида "Сошо"дан эркин агент мақомида ўтди. "Буқалар" 4 йилдан сўнг "Ливерпуль"га 40 млн еврога сотиладиган ўйинчини олишди. Французда муваффақият бўйича турли хил мавсумлар бўлди, аммо асосийси у ерда чўққига чиқди ва топ-клуб учун ўсди.

Аммо, Англияда унда ҳозирча барчаси ҳам идеал кетмаяпти. 24 ёшли марказий ҳимоячи мерсисайдликлар сафига ўтганидан сўнг тез-тез захира ўриндиғига ўтиряпти. Ўтган мавсумда уни жароҳатлари безовта қилди. Балки, жорий мавсум Конате мудофаадаги муаммоларни ҳисобга олсак, "қизиллар"нинг муҳим ўйинчиси бўлар.


Дайо Упамекано

Қаерга: "Бавария"

Қанчага: 42,5 млн евро

Упамекано "Ред Булл" тизимида 2015 йилдан бери ҳаракат қилди. Француз аввалига "РБ Зальцбург" 2,5 млн евро эвазига "Валансьен"дан ўтди. У 2017 йилнинг январида "Лейпциг"га йўл олди. Трансфер нархи эса 18,5 млн еврони ташкил этди. Футболчи у ерда 4 мавсумни ўтказди ва асосий таркиб ўйинчисига айланди. Упамекано ҳам Конате каби "буқалар"ни 2021 йилнинг ёзида тарк этди ва 42,5 млн евро эвазига "Бавария"га ўтди.

24 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер нархи унинг ўсишини кўрсатмоқда. Бошқа томондан, уни ҳали топ-даражага қўша олмаймиз. Француз баъзида жуда яхши ўйинлар ўтказади, аммо баъзи баҳсларда ўзига ишонмагандек кўринади. Нима бўлганда ҳам, футболчи барча ҳам стандартларига мос бўлавермайдиган "Бавария"даги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Аммо, Упамекано ҳар қандай ҳолатда мунтазам бўлиши керак.


Тимо Вернер

Қаерга: "Челси"

Қанчага: 53 млн евро

Вернер "Лейпциг"га 2016 йилнинг ёзида "Штутгарт"дан 23 млн евро эвазига ўтди. У ўша ерда ўз номини танитди. Тимо янги клубидаги илк мавсумидаёқ Бундеслигада 21та гол урди. Самарадорлик бўйича 2019/20 йилги мавсум немис учун энг яхшиси бўлди, у ўз ҳисобига 28та тўпни ёздириб қўйди. Футболчи ўша мавсумдан сўнг 53 млн евро эвазига "Челси"га ўтди.

Вернернинг Англиядаги фаолияти яхши бўлмади. У "кўклар" таркибида АПЛдаги 2 мавсумида жами атиги 10та тўп киритди. Форвард ҳужумда фойдали ва доим шерикларига ассистлар ижро этди, аммо ундан биринчи навбатда голлар кутишганди. Тимо 2022 йилнинг ёзида "Лейпциг"га қайтди. "Буқалар" ўйинчи учун 20 млн евро тўлади. 27 ёшли ҳужумчи фаолиятини ҳозирда яхши даражада "буқалар" сафида ўтказмоқда.


Наби Кейта

Қаерга: "Ливерпуль"

Қанчага: 60 млн евро

Кейта ҳам Упамекано сингари Европадаги катта фаолиятини "РБ Зальцбург"дан бошлаган, у ерга эса 2014 йилнинг ёзида Франциянинг "Истра"сидан ўтган. Трансфер нархи эса атиги 1,5 млн еврони ташкил этган. У 2 йилдан сўнг "Лейпциг"га деярли 30 млн еврога ўтди. Гвинеялик у ерда 2 мавсумни ўтказди ва ярим ҳимоячи учун яхши самарадорлик кўрсатди. Унинг ҳаракатлари "Ливерпуль" учун сезилмай қолмади.

Кейта 2018 йилнинг ёзида мерсисайдликларга ўтди. Трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил этди. Таъкидлаш керакки, гвинеялик "қизиллар" сафида собиқ клубларидаги фаолиятидан кўпроқ вақтни ўтказди (5 йил). У бу вақт ичида ўзини яхши ўйинчи сифатида кўрсатди, аммо ундан "Ливерпуль"да кутган даражаларига чиқа олмади. 28 ёшли хавбек 2023 йилнинг ёзида "Вердер"га эркин агент мақомида ўтди.


Кристофер Нкунку

Қаерга: "Челси"

Қанчага: 60 млн евро

Нкунку "Лейпциг" учун катта топилма бўлди. У 2019 йилнинг июлида ПСЖдан "буқалар"га 19,5 млн евро эвазига ўтди. Немислар ўйинчини яхши пулга сотишди ва ундан тўлиқ фойда чиқа олишди. Француз янги клубига ўтганидан кейинги илк мавсумда 15та самарали узатма берди. Футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 16та, ундан олдинги йилда эса 20та тўп киритганди. Кристофер Германия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси ва энг яхши тўпурарлардан бири бўлди.

Нкунку индивидуал мукофотларни йиғиб 2023 йилнинг ёзида "Челси"га ўтди. Трансфер нархи 60 млн еврони ташкил этди. "Кўклар" ўйинчини ўз таркибларига қўшиб олишни жуда ҳам хоҳлашганди ва бундан афсусланишмади, у мавсумолди пайтидаёқ фарқни юзага келтиришни бошлади. Аммо, француз ўшандаёқ жароҳат олди ва шу туфайли янги мавсумнинг бир неча ойларини ўтказиб юборади. 25 ёшли хавбек ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда, клуб эса унинг ўрнига ечим қидирмоқда.


Доминик Собослаи

Қаерга: "Ливерпуль"

Қанчага: 70 млн евро

"Ливерпуль" мунтазам равишда ёш иқтидорлар бўйича "Лейпциг"га мурожаат қилади. Улардан бири эса Собослаи бўлди. Венгр Германияга қадар бир неча йил Австрияда, жумладан "РБ Зальцбург"да тўп тепган. У 2021 йилнинг январида "буқалар" сафига 36 млн еврога ўтди. Доминик 1,5 йил ичида "Лейпциг" таркибида 91та ўйин ўтказиб, 20та гол ва 22та ассист қайд этди. Бу эса ҳужумкор ярим ҳимоячи учун ёмон кўрсаткичлар эмас.

Собослаи 2023 йилнинг ёзида "Ливерпуль"га ўтди. Трансфер нархи 70 млн еврони ташкил этди. Футболчи ростдан ҳам бу пулга арзиши мумкин. У бирдан "қизиллар"нинг асосий таркибида ўйнашни ва жамоага фойда келтиришни бошлади. Мерсисайдликлар бош мураббийи бир неча позицияда ишлатиши мумкин бўлган футболчидан мамнун. 22 ёшли хавбекда адаптация анча енгил ўтмоқда. Доминикда "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома ва янгиланган жамоанинг муҳим элементи бўлиш учун барча имконият бор.


Йошко Гвардиол

Қаерга: "Манчестер Сити"

Қанчага: 90 млн евро

Гвардиол айни дамда "РБ Лейпциг"нинг энг қиммат трансфери ҳисобланади. Хорватга ўзини танитиш ва дунёдаги энг яхши клублардан бирига ўтиш учун атиги 2 мавсум кетди. Ва у "буқалар"га яхшигина фойда олиб келди. Немислар футболчини Загребнинг "Динамо"сидан 2021 йилнинг июлида 36,8 млн евро эвазига харид қилишганди. Нарх кам эмас, аммо "Лейпциг" ўйинчини анча қимматга сота олди. У ҳозирда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси ҳисобланади.

Балки Гвардиолни деярли фамилиядоши бўлган мураббий қўл остида қизиқарли саргузашт кутаётгандир. Хорват яқинда унда адаптация жараёни очон ўтаётганини айтди. У янги ўйинчиси сифатида ўйин амалиётини яхши олмоқда. Хорват атиги 21 ёшда, у эса ҳозирданоқ ўтган мавсум требл қайд этган жамоада ўйнамоқда. Унда "Манчестер Сити"нинг янги ва эҳтимол ёрқин воқеаларини бир қисми бўлиш учун барча имконият бор.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика