RU

Последние новости

13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  6 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  3 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3

Иқбол Маликжонов: "Сўғдиёна"га ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан" Новости

Иқбол Маликжонов: "Сўғдиёна"га ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан"

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси қишки йиғин давомида ўз сафига бир нечта футболчиларни жалб қилди ва расмий шартномалар имзоланди.

Улар орасида “Қўқон-1912” жамоасида иштирок этган ва ўзининг мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Иқбол Маликжонов ҳам бор.  “Нефтчи” га қарши ўйин олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Хабаримиз бор, давралар оралиғида сизга бир нечта клублардан таклифлар тушди. Улар орасидан сиз айнан “Сўғдиёна”ни танладингиз. Бунга сабаб нима?

- Футболчи сифатида олдиндан ушбу клуб иштирокидаги ўйинларни кузатганман. “Сўғдиёна” Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлган клубдир. Жамоада кўплаб қўқонлик футболчилар тўп тепган. Шу жумладан мен ҳам Александр Мочинов таклифини қабул қилдим ва ҳозирги кунда “Сўғдиёна”даман. Бунинг учун Александр Мочиновга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Менга билдирилган ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.

- Жамоага келиб ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?
- Аввало мени “Сўғдиёна”га ўтишимга розилик берган ва шу кунгача футбол сир асрорларини менга ўргатган Нўмон Ҳасановга ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Бу клубга ўтишим олдинга ташланган қадам деб биламан. Жамоага кўникишим қийин бўлмад. Ҳозирда жамоада ички муҳит аъло даражада. Мақсадим жамоадошларим билан бирга  жиззахлик мухлисларни хурсанд қилиш ва “Сўғдиёна”нинг олдинги мавқеини янада кўтариш.

- Дастлабки турда жамоа сафарда “Пахтакор”га мағлуб бўлди. “Нефтчи” га қарши баҳс олдидан қандай фикрдасиз ва қисқача тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Бу йил Суперлигада 12 та жамоа қатнашаяпти ва ҳар бир ўйин муросасиз финалга тенг баҳслар бўлади десам ҳам бўлади. “Пахтакор”га қарши  ўйин  биз учун оғир кечди. Рақиб эса Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаларидан биридир. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда ўз хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказиб юборди.Бу эса мағлубиятимизга сабаб бўлди. Навбатдаги рақибимиз “Нефтчи” жамоасидир. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Машғулотларда эса хатолармиз устида ишлаяпмиз. “Нефтчи”га қарши баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...
- “Пахтакор”га қарши баҳсни томоша қилиш учун  жиззахлик кўплаб мухлислар стадионга  ташриф буюришди ,бу бизга қўшимча куч берди. Ишонаманки,“Нефтчи” га қарши ўз майдонимизда ўтадиган баҳсда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади,жамоадошларим билан биргаликда уларга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика