RU

Последние новости

01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  1 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 00:04Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Рейнжерс" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  19 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  13 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Иордания термаси бош мураббийи: "Корея жуда кучли эди, аммо рақибни керагидан ортиқ ҳурмат қилиш нотўғри" Новости

Иордания термаси бош мураббийи: "Корея жуда кучли эди, аммо рақибни керагидан ортиқ ҳурмат қилиш нотўғри"

Осиё кубоги биринчи ярим финал ўйинида Корея Республикасини фантастик тарзда мағлубиятга учратган Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳусайн Аммута учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, сизга бутун иорданиялик мухлислар номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Терма жамоамиздаги футболчилар ва бу натижага қандай эришганимиз ҳақида гапирсангиз? Финал ҳақида нима дея оласиз?

- Бугунги тарихий натижага ҳисса қўшган барчага раҳмат. Айнан футболчиларимиз ғалаба йўлида энг кўп тер тўкишди. Финал ҳақидаги саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Кореяга қарши ўйиндаги баъзи жиҳатларни таҳлил қилишимиз лозим, бундан ташқари рақибимиз ҳали маълум эмас. Осиё кубогидан олдин хавотирларим борлигини айтгандим. Бизда жароҳатланган футболчилар бор эди, тайёргарлик босқичи ҳам унчалик яхши бўлмаганди. Футболимизни ривожлантириш учун кўп иш қилишимиз керак. Футбол инфраструктурасига кўпроқ инвестиция киритишимиз керак. Болалар футболини ривожлантириш шарт. Ҳозир таркибимиздаги Муса Тамари Францияда тўп тепмоқда. Аминманки, кейинги йилларда яна 4-5 нафар футболчи Европага йўл олади. АПЛ ва Франция клубларида иорданияликлар ҳаракат қилишни бошлайди. Ҳозир футболчиларимиз ва Европа орасида катта тўсиқ бор. Биз бу деворни олиб ташлашимиз керак. Корея Республикаси каби терма жамоаларга қарши қозонилган катта ғалабалари ана шундай тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. Дунё даражасидаги ўйинчиларни етиштириб бериш пайти келди.

- Корея Республикасига қарши икки марта майдонга тушдингиз. Қандай қилиб икки марта бу имтиҳондан яхши ўта олдингиз?

Рақибнинг қандай жамоа экани барчамизга аён. Охирги бешта ўйинда Корея Республикаси 8та гол ўтказиб, 11та гол урганди. Бугун эса рақиб бизнинг дарвозага бирорта аниқ зарба ҳам бера олмади. Биринчи бўлимда тахминан бешта қулай имкониятни кўкка совурдик. Иккинчи таймдаги биринчи вазиятимиз гол билан якунланди. Шундан сўнг эса иккинчи голни урдик. Бу жамоани тинчлантиришда катта ёрдам берди.

- Иордания терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё кубоги финалига чиқди. Финал ўйинига жамоани қандай тайёрлайсиз?

- Бизда уч кун вақт бор. Бу фурсат ҳаётимда энг тез ўтадиган уч кун бўлади. Чунки тайёргарлик кўриш учун вақт кам. Шу муддат давомида жамоа тўлиқ қайта тикланишга улгуриши керак. Корея Республикаси билан бўлган бу сафарги ўйин аввалгисидан анча қийин ўтди. Ҳа, Корея жуда кучли жамоа эди, аммо рақибни керагидан ортиқ ҳурмат қилиш нотўғри. Уларнинг кучига керагидан ортиқ баҳо бериш керак эмас. Шунда ўйинчилар ўз кучларига ишонишади. Биринчи бўлимда биз корейслардан анча яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда Корея бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Бироқ, ҳимояда ишончли ҳаракат қилдик ва рақибнинг ҳужумдаги ўйинчиларини тўлиқ зарарсизлантирдик.

- Осиё кубоги стартидан аввал шундай тарихий натижа қайд этишни кутганмидингиз?

- Тўғриси, ҳеч ким финалга чиқиш ҳақида ўйламаганди. Шу жумладан, мен ҳам. Дастлабки матбуот анжуманида биз яхши тайёргарлик кўра олмаганимиз ҳақида айтгандим. Таркибимиздаги жуда кўп ўйинчилар клубларида етарли ўйин амалиётига эга бўлмай, терма жамоага келишганди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам кўнгилдагидек ўтмади, аммо биз бу турнирда бор энергиямиз билан ҳаракат қилдик. Майдондаги 11 нафар футболчи жамоадаги барча қилган меҳнатни юзага чиқара олди. Албатта, ҳар бир ўйиннинг ўз ҳикояси бор. Қайсидир ўйинда қизил карточка ва пенальти бўлиши мумкин. Ҳаммаси майдондаги ўйинчиларнинг айнан ўша вазиятдаги ҳаракатларига боғлиқ. Масалан, Корея Республикаси билан яна бир марта ўйин ўтказсак, балки бу сафар мағлуб бўлармиз. Ҳеч ким олдиндан нима бўлиши айта олмайди. Энг муҳими бугун биз барча ишни тўғри бажардик.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика