Иордания оқ, Ўзбекистон кўк формада ўйнайди
06 сен 2013 08:30
Новости


Иордания оқ, Ўзбекистон кўк формада ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Амманга етиб боргани ҳақида хабар бердик.
Терма жамоа кечанинг ўзида Амманда расмий машғулотда иштирок этди. Ундан олдин менежерлар йиғилиши бўлиб ўтиб унда жамоалар ўйинда қайси рангли футболкаларда ўйнашлари аниқлаб олинди. Иордания бугунги учрашувда оқ либосда, Ўзбекистон эса кўк либосда ўйнайди.
Кеча шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушиш бўйича рекордчи Темур Кападзенинг туғилган куни бўлиб ўтди. Ярим ҳимоячи 32 ёшга тўлди. Мурабийлар штаби ва футболчилар фахрий футболчини табриклашди.
Терма жамоа ичидаги муҳит ҳақида гапирадиган бўлсак, ишонч билан айтиш мумкинки футболчилар курашга шай ҳолатдалар.
Бахтиёр Маметов Амман шаҳридан

Комментарии