RU

Последние новости

09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  7 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз” Новости

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз”

Бугун Иордания миллий терма жамоаси ўз майдонида Уругвайга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш баҳсларининг плей-офф босқичидан ўрин олган бу ўйин бизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Чунки бугун Иордания ўрнида биз бўлишимиз мумкин эди. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. ТВ дастурга кўра, бугунги ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилади.

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассаннинг айтишича, унинг шогирдлари бугунги рақибдан сира чўчиётгани йўқ: “Мен Уругвай тугул, ҳатто Бразилиядан ҳам қўрқмайман ва буни футболчиларга ҳам айтяпман. Чунки ким жаҳон чемпионатига боришни хоҳласа, ҳар қандай рақибдан қўрқмаслиги шарт”.

Маълумки, Ҳоссам Ҳассан ўз вақтида Миср терма жамоасининг энг ишонган ҳужумчиларидан бири бўлган. У терма жамоаси билан 1990 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Айни пайтда Иордания термасини бошқараётган ушбу мураббий ўйиндан олдинги матбуот анжуманида яна қуйидаги фикрларни билдирди:

* Қўл остимда мен қаттиқ ишонадиган бир нечта ўйинчилар бор. Мен уларга тарихда қолиш учун жуда яхши имконият юзага келганини бот-бот такрорладим. Ўз тажрибамдан маълумки, футболда иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Агар ҳар иккала баҳсда охиригача курашсак, ўйлайманки, омад биз томонда бўлади.

Иордания термаси сафида бир нечта йўқотишлар бор. Хусусан, дисквалификация туфайли дарвозабон Амир Шафий бугунги ўйинни ўтказиб юборса, Муҳаммад Дмейри, Анас Бани Ясин каби ўйинчиларда жароҳат бор. Жамоа сардори Амир Диб эса мураббий тузган рўйхатга киритилмаган.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика