RU

Последние новости

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  6 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак» Новости

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак»

Кеча Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 плей-офф босқичининг биринчи учрашувида Уругвайдан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида иорданлар устози Ҳоссам Ҳассан жамоаси Уругвайдан кўп нарса ўрганиши кераклиги ҳақида гапирди.

“Мен якуний натижадан жуда хафаман, - деди мисрлик мураббий. – Аммо шу ўринда шогирдларимнинг мана шундай қийин беллашувда охиригача тўп суришганини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Бугунги йирик мағлубиятда айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Шогирдларимнинг ҳеч бири тўғрисида танқидий фикр билдирмоқчи эмасман. Уругвай – жаҳон миқёсидаги жамоа ва улардан кўп нарсани ўргансак арзийди”.

“Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Қолаверса, ҳимояланишда хатоларга йўл қўйдик. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, аммо буни уддалай олмадик. Сизга айтсам, Австралия, Ж.Корея, Япония сингари Осиёнинг энг кучли жамоалари ҳам йирик ҳисобларда мағлуб бўлишган ва энг муҳими, улар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқара олишган. Биз ҳам ривожланиш учун мана шу йўлни танлашимиз лозим.”

“Айтиб ўтганимдек, йирик мағлубиятда ҳеч бир шогирдимни айблай олмайман. Чунки ўйинчиларнинг аксарияти бундай кучли рақибга қарши биринчи бор майдонга тушишди. Ўйлайманки, якуний ҳисоб ўйинга мос эмас, сабаби рақиб бизни ҳимояга қамаб қўйгани йўқ. Шогирдларим қўлдан келганча ҳаракат қилишди, аммо рақиб сафида моҳир футболчиларнинг кўплиги Уругвайнинг ғалабасига хизмат қилди”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика