Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум
03 июн 2025 20:41
Новости
Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум
Симоне Инзаги "Интер"ни тарк этиб, "Ал Ҳилол"ни бошқарадиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "нерадзуррилар" бош мураббий билан ҳамкорликни тўхтатишга келишиб олган.
Инзаги шу ҳафта "Ал Ҳилол" билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Инзаги "Интер"ни 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Милан клуби унинг қўл остида А Серияда ғолиб чиқди, икки марта Италия кубоги соҳиби бўлди ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии