Иньяки Уильямс Гана терма жамоасида ўйнайди. У олдинроқ Испания термасида битта ўйин ўтказган
06 июл 2022 10:17
Новости
Иньяки Уильямс Гана терма жамоасида ўйнайди. У олдинроқ Испания термасида битта ўйин ўтказган
"Атлетик" ҳужумчиси Иньяки Уильямс Гана терма жамоаси либосини кийишини эълон қилди.
У бу ҳақида twitter'да қўйган видеоси орқали хабар қилди.
28 ёшли испан олдинроқ Испания терма жамоасига чақирилган. У 2016 йилнинг 29 майида Босния ва Герцеговина термасига қарши 30 дақиқа ўйнаган.
У шунингдек Испания ёшлар терма жамоасида 17та ўйинда 3та гол уришга эришган.
Гана ЖЧ-2022да "H" гуруҳида Португалия, Уругвай ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии