RU

Последние новости

22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  0 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов футбол, энг қийин жанг ва бошқа нарсалар ҳақида Новости

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов футбол, энг қийин жанг ва бошқа нарсалар ҳақида

Сайтимиз орқали жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов билан уюштирилган интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

- Ҳар бир спортчининг халқаро спорт аренасида эришган илк катта ютуғи ўзи учун ҳамиша қадрли бўлади. Келинг, суҳбатимизни сизнинг ана шу муваффақиятингиз ҳақидаги фикрингиз билан бошласак.

- Биринчи ютуғим бу 2014 йили талабалар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган. Мен ўшанда жаҳон чемпиони бўлгандим. Бу менинг илк халқаро мусобақам эди. Ундан кейин эса Сидней Жаксон халқаро хотира турнирида ғолиб бўлганман. Ўзбекистон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланганман. Айнан 2014 йилда Белоярскда  бўлган жаҳон Кубогида  ғолиб бўлиб, ушбу турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилганман. 2015 йили Ўзбекистон чемпионатида одатдагидек 64 кг эмас, вазнимни ўзгартириб 69 кгда мамлакат чемпиони бўлганман. 2016 йили Осиё-Океания минтақаси саралаш мусобақасида чемпиони бўлиб, Рио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганман. Хабарингиз бор, ўтган йили тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кумуш медал билан тақдирландим. Бу йил мен учун яна ҳам омадди келди. Тошкентда ўтган Осиё, Гамбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдим. Мухлислар сўровига кўра жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб ҳам топилдим. Бунинг учун аввало, Аллоҳимга ва мени дунёга келтириб, улғайтирган ота-онамга, қарийб 15 йиллик ҳамроҳим Равшан Хўжаевга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами ва кўмаги бўлмаганида, мен ҳозир қаршингизда Шаҳрам Ғиёсов бўлиб интервью бериб ўтирмасдим.

- Шохсупага кўтарилганингизда ва юртимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганида, кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?   

- (анча ўйланиб туриб) Ўша пайтдаги ички кечинмаларимни таърифлашга тил ожиз. Буни бошидан ўтказган спортчиларимиз жуда яхши билишади. Бу ҳар бир спортчининг орзуси, мақсади десам адашмайман. Ота-боболаримиз бежизга меҳнатнинг таги роҳат, дейишмаган экан. Шохсупага кўтарилганимда қийинчиликлар эсдан чиқиб кетади. Унинг гашти бошқача. Ғалабадан кейин оладиган совринларингиз бу хис-туйғуларнинг олдида учинчи ёки тўртинчи даражага тушиб қолади. Менга ҳозир сиз берган саволни беришса ҳамиша юрагим тўлиб кетади.



- Боксда спортчи учун энг керакли нарса нима?

- Спортда ҳам, ҳаётда ҳам энг аввало мақсад ва ўзига ишонч бўлиши керак! Агар инсон олдига аниқ мақсад қўйиб, шунга қараб интилса, ўзи истаган натижага эриша олади. Ҳаётда ҳар қандай вазият бўлади. Худди шундай спортда ҳам. Сенга ишонадиганлар ҳам, ишонмайдиганлар ҳам бўлади. Қачонки, ортдан кимдир йиқитадиган зарба берган тақдирда ҳам йиқилмаслигинг керак. Ўрнингдан туриб яна олдинга боришинг, руҳан ўзингни кўтаришинг ва буни енгиб ўтишинг шарт. Спортда мағлубиятлар етарлича бўлади. Шундай ҳолатларда спорт менга эмас экан, деб ташлаб кетмаслик лозим. Очиғи, менда ҳам шундай вазият бўлган. Ўзимга айтишмаса ҳам, орқамдан гапиришган. Бўлди, энди у кўп ютқазяпти, спорт унинг учун эмас, бориб бошқа касбни қилсин, деганлар кўп бўлган. Лекин мен ўзимга ишонишда давом этганман. Ота-онам, мураббийларим, дўстларим менга ишонишган.


- Агар сиз футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаганингизда, Хитой ёки Жанубий Корея дарвозасини ишғол қила олармидингиз?

...


Жаҳон чемпиони билан интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика