RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Интервью. Неманья Матич: "Менинг сербча тарихим" Новости

Интервью. Неманья Матич: "Менинг сербча тарихим"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Inside United" нашрига Сербия, маҳаллий жамоасидаги фаолияти ва унинг шарафига қўйилган кўчанинг номи ҳақида гапирди.

- Ёшлигингиз қандай ўтган? Ўз она шаҳрингиз борасида нималар дея оласиз?
- Мен 1500 инсон яшайдиган кичик бир қишлоқда катта бўлганман. Яхши вақтлар эди ўшанда. Дўстларим билан вақт ўтказишни ёқтирар эдим. Улар билан кўп футбол ўйнардик.

- Болалигингизда ўйнаган жамоангиз "Врело"нинг мураббийи отангиз бўлганмиди?
- Ҳа, отам мени шуғуллантирган, ўшанда 7 ёки 8 ёшлар эдим. Бизга осон бўлмаган, отам жуда ҳам талабчан инсон эди. Ҳаттоки, бир ўйинда икки-уч гол урсам ҳам, унга камлик қиларди. Оғир вақтлар бўлган! (кулади)

- "Црвена Звезда" ёки "Партизан"нинг ёшлар жамоасида ўйнаганмисиз?
- 4 йил давомида "Црвена" таркибида ҳаракат қилганман. Шундан кейин бир ярим йил "Партизан"да ўйнадим. Улар Сербиянинг энг катта иккита жамоаси. Улар таркибида мен кўп нарсаларни ўргандим ва қимматли тажриба орттирдим.

- Ўтган йили биз Белградда бўлдик. Унда бизнинг ёшлар жамоамиз "Партизан"га қарши баҳс олиб борди. Айтишим керак, у ерликларнинг барчаси "Црвена Звезда"га ёмон кўз билан қарар экан.
- Улар ўзаро рақиб. Жамоаларнинг стадионлари бир-биридан узоқда эмас, тахминан 1 километр фарқ қилади. Ундан ташқари, клублар доимий тарзда мамлакатнинг бош соврини учун даъвогар ҳисобланишади. Бу мавсумда "Партизан" Европа лигасининг саралашида "Бешиктош"га қарши баҳс олиб борди. "Црвена" эса Зальцбургнинг "Ред Булл" жамоасига қарши ўйнади. Икки жамоанинг ҳам таркиби жуда кучли.

- Белградда ўз тарихи ва собиқ Югославиянинг жамоага таъсири билан барча фахрланар экан.
- Ҳа, Югославия лигасида кучли жамоалар кўп бўлган: "Динамо Загреб", "Хайдук Сплит", "Црвена Звезда", "Партизан", "Железничар". Клублар жуда ҳам кўп эди, шу боисдан лигани ютиш анчагина қийин бўларди. Бироқ у даврларни унчалик эслай олмайман.

- Ўзингизнинг илк жамоангиз "Врело"нинг эгаси эканлигингиз ростми?
- Ҳа, ўзим ўсган жойнинг жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёшларга ёрдам бериш менга ёқади. Уларга бизнинг даврда бўлмаган шароитларни яратиб беришга интиламан. Бу билан шуғулланишни яхши кўраман. Янги майдонлар орқали ёшлар кучли футболчиларга айланишади. Бир кун келиб шу болалар юқори савияда фаолият олиб боришади. Шу боисдан улар бунга тайёр бўлишлари керак.

- Уларнинг ўйинларини томоша қилишга улгурасизми ёки бунга "Юнайтед"даги машғулотлар тўсқинлик қиладими?
- Фақатгина интернетдан топганимни томоша қила оламан. Сербия термасига қайтганимда бизга кичик дам беришади. Ўшанда жамоанинг ўйинини томоша қилишга бораман. Бу мавсумда уларнинг бир неча ўйинларини томоша қила олдим.

- Ўзингиз ўйнай олмайдиган ўйинни томоша қилиш қийин бўлмайдими?
- Ўзим ўйнайдиган ўйинлардан роҳатланаман. Трибунада эса мен оддий мухлисга айланаман. Баъзида бу менга ёқади. Аммо "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларини захирада томоша қилиш қийин бўлади. Чунки уларга ёрдам бера олишим мумкин. Шунингдек, бошқа жамоаларнинг ўйинларини томоша қилиш ҳам ёқади.

- Сербияда писта чақишни яхши кўришар экан. Шундай одат Англияда ҳам борлиги яхши ҳолатми?
- Ёзда ўзим ҳам писта чақишни ёқтираман! Февраль ойида кимдир мени расмга олибди ва мен шу орқали тутилиб қолдим. Уларнинг расмга олаётганини кўрмай қолдим. Бироқ бу муаммо эмас.

- Бу фойдали маҳсулотми?
- Албатта-да! (кулади)

- "Врело" чемпионатни ютдими?
- Кетма-кет уч марта! Уч йил олдин жамоа ташкил қилгандик ва чемпионга айландик. 80 ўйин ўтказдик ва бир мартагина мағлуб бўлдик, бир неча марта дуранг ўйнадик ва қолган барча ўйинларда ғалабага эришдик. Ҳозирда менинг жамоам тўртинчи дивизионда. Бу ҳудди Англиянинг иккинчи лигаси дегандек гап.

- Клубда ўйнаган тенгдошларингиз борми?
- Уларнинг бир неча нафари футболда. Дўстим жамоа мураббийи, унинг амакиваччаси эса жамоанинг спорт директори. Бу нопрофессионал клуб, шунчаки қизиқишлар юзасидан очилган бўлса ҳам, эътибор жуда юқори.

- Клубни бошқаришда унга маслаҳатлар бериб турасизми ёки барча ишни унинг ўзига топширганмисиз?
- Уларни яхши биламан, бу инсонлар футболни яхши тушунишади. У ерга борганимда улар билан гаплашишдан ва ишларидан завқ оламан.

- Лигадаги ғолиблик билан уларни табриклайсизми?
- Албатта! Имконият бўлса, ғалабани улар билан нишонлайман! (кулади)

- Ўз шаҳрингизнинг яқинидаги "Единство" стадионининг қурилишида ҳам ёрдам берган экансиз. Кейинчалик уни Драган Жаич деб номлашди. Драган ҳақида нималар дея оласиз?
- У собиқ Югославия футболи тарихидаги энг яхши футболчи. У мен ўсган жойда яшарди ва менинг қўшним. Бизнинг қишлоғимизда яшаган инсон "Црвена Звезда" таркибида ўйнаётганидан фархланамиз. У ўз вақтида энг яхши вингер бўлганди. Тўғри, мен бўлмаганман, аммо отам унинг ўйинларини кўрган ва менга гапириб берганди. Шунингдек, у "Манчестер Юнайтед"нинг буюк футболчилари, Эйсебио ва Пеле ҳақида ҳам айтиб берарди. Одамлар у ҳақида шундай гапиришлари жуда яхши ҳолат. Шунга лойиқ бўлгани учун стадионни шундай номладик.

- Энди Неманья Матичнинг кўчаси ҳам бор. У ерда бўлдингизми? Бу ҳақида нималар дея оласиз?
- Бу жуда ҳам ёқимли ва анчагина қизиқарли. Мен яшаган қишлоқнинг аҳолиси кўчани менинг номим билан аташни исташганди. Улардан ростдан ҳам шундай бўлиши кераклигини сўрагандим ва бунинг учун мен ёзма равишда розилик беришим керак экан. Барча бунга рози бўлди ва бундан фахрландим.

- Ўзингизнинг эски қадрдонларингиз билан алоқа қилиб туриш сизга керакми?
- Албатта. Бу алоқаларни ҳар куни ҳис қиламан. Мен ҳар доим ўзимнинг эски дўстларим билан гаплашиб тураман. Мен уларни, улар мени яхши кўрамиз. Улар менинг барча ўйинларимни кузатиб боришади. Бир кун келиб у ерга қайтсам, ўша ерда яшайман.

- Ўз жамоангизга янада катароқ мақсадлар қўя оласизми, мисол учун бутун бир Сербияда маҳоратли футболчиларни етиштириб чиқариш?
- Балки. Сербия ҳар доим иқтидорларга бой мамлакат. Фақатгина бизда мақсадлардан фойдаланишда шароитлар етишмайди. Бизда стадионлар унчалик кўп эмас, борлари ҳам эски ва замон талабларига жавоб бермайди. Бироқ Сербия ФФ футбол майдонларини яхшилаш, энг яхши футболчиларни етиштириб чиқариш, мухлислар учун қулайлик тақдим қилиш учун инвестиция киритмоқда. Улар ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожланиши учун тер тўкишмоқда.

- Жаҳон чемпионатида ўйнаш - мамлакат учун катта ютуқ. Россияда сиз катта иштиёқ ва ғурур билан ҳаракат қилдингиз.
- Бу ажойиб тажриба бўлди. Илк ўйинданоқ биз гуруҳдан чиқиш учун қаттиқ ҳаракат қилдик. Биринчи ўйинда ютдик, бироқ иккинчи ва учинчи ўйинда мағлуб бўлдик. Айниқса, иккинчи ўйинда учраган мағлубиятимиз (Швейцарияга қарши ўйин) аламли бўлди, биз улардан яхшироқ ўйин кўрсата олгандик. Гуруҳдан чиқиш учун имконият бўлганди, аммо бизга тажриба етишмади. Яқин кунларда биз Евро учун кураш олиб борамиз, мундиал тажрибаси эса бунда асқотади. Ҳайратланарли саргузаштларни бошимиздан ўтказдик. Умид қиламанки, навбатдаги жаҳон чемпионатида ҳам Сербия термаси қатнашади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика