RU

Последние новости

11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  3 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  3 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири" Новости

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири"

Хитой терма жамоасининг янги устози Марчелло Липпи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Италиялик мураббий терманинг Россиядаги мундиалга чиқиш имкониятлари борасидаги саволга дарҳол "оқ байроқ"ни кўтаришни истамади. Хитой айни пайтда Осиё қитъасидаги саралаш баҳсларида 4та ўйиндан сўнг 1 очко тўплаб ўз гуруҳида охирги поғонада бормоқда. Жамоа гуруҳ пешқадамлари Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан мос равишда 9, 8 ва 6 очколарга ортда бормоқда.

Липпи хитойлик футболчиларнинг муаммоларидан албатта хабардор. Ноябрь ойида Қатар, кейинги йил март ойида Жанубий Корея устидан ғалаба қўлга киритилса Хитой дарҳол Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш пойгасига қўшилиши аниқ.

«Айни пайтда вазият биз учун жуда мураккаб, – дейди 68 ёшли мураббий. – Худдики, бизда имконият қолмагандек туюлмоқда. Аммо бирлашиб деярли амалга ошириб бўлмайдиган ишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари терма жамоанинг келажаги ҳақида ҳам бош қотириш керак. Бунинг учун рақобатбардош жамоа тузиш лозим».

Липпи бундан олдин Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби билан уч марта мамлакат чемпиони бўлди ва бир бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2013 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ушбу мураббий қўл остидаги «Гуанчжоу» чорак финалда Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубини доғда қолдирди ва учинчи ўрин учун баҳсда Роналдиньоси бор «Атлетико Минейро»га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Липпи олдинроқ Хитой терма жамоасида ишлаши ҳам мумкин эди, аммо клубдаги иши туфайли бундан воз кечганди.



«Бундай имконият бўлганди, бироқ мен «Гуанчжоу»да ишлаётгандим, шу сабабли бу вариантни кейинроққа қолдиришга мажбур эдим. Гуанчжоудаги фаолиятим тугагач Италияга қайтдим, яна Хитойга қайтиб келишни истардим. Бу мамлакатнинг мени қўллаб қувватлаётганини ҳис қилиб турардим.

Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири. Хитой футболига ривожланишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бу ерда кучли футболчилар етарли, Хитой ўзини бошқалардан кучсиз деб ҳисобламаслиги керак, бунинг учун янги даражага чиқиш лозим. Хитойга керакли жиҳатлар – масъулият, аниқ мақсад ва мақсадга эришиш учун ишонч».

Хитой терма жамоаси илк бор 2002 йилда Жаҳон чемпионатига чиққанида ҳам уни хорижлик мураббий сербиялик Бора Милутинович бошқарар эди. Хитойнинг ўша натижани такрорлаш имконияти жуда ҳам паст. Бироқ Липпи Жаҳон чемпионатларида мўжиза яратишга уста.

«2006 йилда ҳеч ким Италия Жаҳон чемпиони бўлишини кутмаганди», – дейди ЖЧ-2002 ва Евро-2004даги муваффақиятсизликлардан сўнг Италияни чемпион қилган мураббий.


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика