RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида Новости

Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида

Ўтган йили "Металлург" жамоасида испаниялик мураббий Луисма Эрнандес фаолият олиб борганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган мутахассис Суперлига учрашувларини бевосита стадиондан кузатмоқда. Биз фурсатдан фойдаланиб Луисма Эрнандесга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Жаноб мураббий Суперлига ўйинларини ташқаридан кузатиш қандай кўринмоқда? 

- Мамлакатга қайтган ҳолда Суперлига учрашувларини томоша қилиш, собиқ футболчилар, дўстлар билан учрашиш ёқимли. Бу йил жамоаларда ўзига ҳос баланс ва тенглик юзага келган. Катта фарқ кўрмаяпман. Ҳар бир жамоада ғалаба қозониш имконияти бор. Кўплаб ёш футболчиларга имконият берилаётганини кўриш мумкин, ҳаттоки "Пахтакор" каби катта жамоаларда ҳам. 

- "Металлург"дан кетганингиздан кейинги ҳаётингиз ва фаолиятингизда нималар юз берди?

- Мен ҳал қилишим керак бўлган айрим оилавий масалалар бор эди. Турмуш ўртоғим ўзбек. Орада Испанияга боришга қарор қилдик. Мураббийлар ҳам баъзида танаффус олишга муҳтож бўлади. Мен шундан фойдаландим. Даражамизни ошириш учун янги ғоялар, фикрлар ўрганишимизга тўғри келади. Инсон ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслиги керак. 

- "Металлург" ўтган йилгидек жорий мавсум ҳам чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Собиқ жамоангизнинг натижалари қанчалик хайрон қолдирмоқда?

-  "Металлург"нинг ҳолатидан хафаман. Бекободда яхши дўстларим, ёқимли хотираларим бор. Ишончим комилки, улар бу вазиятдан тез орада чиқиб кетишади. 

- Сизнингча легионер ва юлдузларсиз барқарор жамоани қандай шакллантириш мумкин? Бекободда ишлаганингизда таркибда легионерлар бўлмаганди...

- 2022 йилда бизда легионерлар ва юлдузлар эмас, жамоа бор эди. Фақат иккинчи даврада Палични олганмиз. Таркибимизда яхши маҳаллий ва ёш футболчилар бор эди. Бу ўсишнинг янги усули: Тажрибали ва ёш футболчилар ўртасида мувозанат. Иккинчи усул: Яхши савиядаги легионерлар. Улар маҳаллий футболчилардан фарқ қилиши керак 2022 йил яхши жамоа қилдик. Футболчилар ўсишга эришди. 

- Ўзбекистон чемпионлиги учун кимда имконият юқори?

- Қийин савол. Ёзги трансферлар вақтида баъзи жамоалар таркибини кучайтириши мумкин. Имконият доимгидек "Пахтакор", "Насаф","Навбаҳор"да юқори.

- Испания терма жамоаси Европа чемпионатида ёшроқ таркиб билан иштирок этмоқда. Де ла Фуэнтенинг ишига қандай баҳо берасиз? 

- Ҳа, Де ла Фуэнте кучли ва ёш терма жамоани шакллантирмоқда. Апрель ойида техник томондан семинарда қатнашдик, у ўзининг керакли маслаҳатларини берди. Ёшлар билан ишлаш яхши йўл эканлигини тушунтирди. Бизнинг терма жамоада мувозанат бор деб ўйлайман. Мен жамоага энг яхшисини тилайман.

- Бугун Грузия тўсиғидан ўтган тақдирда Германия билан тўқнаш келади. Испания қайси босқичгача етиб боради?

- Мен Европа чемпиони бўлишларини истайман. Бу осон эмас, лекин терма жамоамизга ишонамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика