RU

Последние новости

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  39 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Интервью. Лионель Месси: "Олимпиадани бирор нарса билан солиштириб бўлмайди" Новости

Интервью. Лионель Месси: "Олимпиадани бирор нарса билан солиштириб бўлмайди"

“Эспаньол” Каталония дербисида 5:0 ҳисобида доғда қолдирилгач, “Барселона” етакчиси Лионель Месси “ESPN” мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.

Унда аргентиналик футбол юлдузи фаолияти ва Олимпиада хусусида фикрларини билдирди.

- “Ланус” бош кийимида берган биринчи интервьюнгиздан буён анча вақт ўтди. Шундан бери барча орзуларингиз ушалдими?

- Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Бахтимга бир қатор қувончли лаҳзалар рўй берди, лекин фақат қувончли ҳам эмас, футболчининг ҳаёти шундай. Лекин барчаси қай тариқа кўриниш олганидан қониқдим. Клубдаги ҳаётим ҳақида гапирсам, бунчалик кўп ғалабалар бўлишини ўшанда олдиндан айтиш мушкул эди. Терма жамоага келсак, кўплаб финалларда қатнашдим, аммо ҳозирча совринларга эга чиқа олмадим. Фаолиятимда бўшлиқлар қолмоқда, лекин футболдаги ҳаёт шундай.


- “Атлетико”ни финал ғолиби сифатида кўришни истайсизми?

- “Барселона”га ишқибозлик қиладиган мухлислар ҳеч қачон “Реал”нинг совринга эга чиқишини кўришни хоҳлашмайди. Лекин бу финал ва ҳар икки жамоа унга лойиқ жойда. Биз эса қолган вазифаларга эътиборни жамлашимиз лозим. Бизда икки финал қолди ва уларда ютишимиз шарт. Миландаги финалда ўйнаш ажойиб бўларди, аммо бу рўй бермади. Учтадан икки совринни ютиш ҳам жуда яхши.



- Диего Симеоне жамоасига қарши ўйнаш қанчалик қийин?

- Улар жуда ноқулай рақиб. Мураббий эса жамоа билан қилаётган ишлари учун олқишга арзийди. Футболчиларни тизимга ишонишга чорлаб, майдонда вазифасини идеал бажаришларига эришмоқда. Бу биринчи йил юзага келмаяпти. Унинг асосий ва захира таркибида ажойиб ўйинчилар жамланган, ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб, талаб қилинган нарсани бажара олишади.



- “Эспаньол”га урган голингиз ҳақида нима дейсиз? Кўпчилик омадли тепганингиз ҳақида айтяпти, аслида жарима зарбаларини доим машқ қилиб юрасиз.

- Машқ қилишимиз ҳақиқат. Тўпни қаерга йўналтириш устида ишлаймиз, фаолиятимиз мобайнида булар борасида меҳнат қиламиз.




- Дарвозабонлар тўпни қаерга йўллашингизни топа олишмайди. Чунки тўпни ўйинчилар устидан ёки дарвозабон турган жойга йўллайсиз. Бу сизга қандайдир устунлик берадими?

- Ҳа. Тўғриси, тўпни футболчилар устидан йўллашни афзал кўраман. Вақти-вақти билан дарвозабон турган жойга ҳам зарба йўллайман. Посбонларни ишончсиз ҳолатда сақлашга атайин уринаман.



- Америка Кубогининг 100 йиллик чемпионати АҚШда ўтиши хаёлийми?

- Бу бошқача чемпионат, ўзгача тизим. Унинг Америкада ўтаётгани эса олдингиларидан фарқли кўринишга келтиради: бошқа аудитория, стадионлар. Бу уни такрорланмас, биз учун ўзгача ҳолатга чиқаради.



- Олимпиада-чи? Унда ўйнашни истармидингиз?

- Боришни хоҳлардим, чунки 2008 йилги Олимпиададан менда илиқ таассуротлар қолган. Худди 2005 йилдаги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги мундиалдан қолгандек. Фақат ютганимиз учун эмас, у ерда ҳис қилган нарсаларим туфайли. Олимпия қишлоғида бўлишдан ажойиб ҳислар, бошқа спорт турларидаги етакчилар билан учрашиш ўзгача бўлганди. Гарчи, шаҳарчада кўп вақтимизни ўтказмаган бўлсак ҳам.



- Ҳамма спортчи Олимпиадани бошқача воқеа деб айтади.

- Ҳа, жаҳон чемпионатлари ажойиб, аммо Олимпиадани ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди.



- Аргентинанинг жаҳон чемпионатида финалгача бориб, ғалаба қозонмагани сизни кучли безовта қиладими? Матбуотнинг босими ҳам мавжуд.

- Бу доим бўлади. Матбуотга кўникканман. Ҳа, финалга чиқдик. Бу шунчаки иккинчи раундга чиқиш эмас, охирги ўйингача оғир йўлни босиб ўтдик. Бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Совринга яқин келгандик, аммо буюк футболчиларга эга буюк Германияга ютқаздик. Улар бизни доғда қолдиришди. Худди Америка Кубоги финалида бўлганидек, фақат унда Чилига пенальтилар бўйича имкониятни бой бердик.




- Сизда бешта “Олтин тўп” бор, нақд бешта!

- Ҳеч қачон бундай орзу қилмагандим. Мен эришган нарсаларим орзуларимдан ўзиб кетган. Барча совринлар жуда муҳим, аммо “Олтин тўп”лар умуман ўзгача нарса.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика