RU

Последние новости

21:29Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  23 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман” Новости

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман”

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жароҳати билан боғлиқ вазият туфайли Испанияга келиб, тиббий текширувдан ўтди. “AS” газетаси мухбирлари унга аввалги мавсум ҳамда келажакдаги режалари тўғрисида қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхши, Яратганга шукрки, ҳозир анча яхшиман. Даволаниш кўнгилдагидек кечмоқда. Бу энг муҳимидир.

- Мавсум олди йиғинга тайёрмисиз?

- Ҳа, уни тезроқ бошлашни истаяпман. Шифокорлар нима дейишини кўрамиз.

- Терма жамоа сафида “Олтин Кубок”да иштирок этмаслигингиздан хафамисиз? Бошқа тарафдан “Реал” билан машғулотларга киришасиз.

- Терма жамоадаги ҳар бир учрашув ҳамма учун ажойиб ғурур, мен учун катта иштиёқ дегани. Афсуски, бу йил терма жамоа билан “Олтин Кубок”ка бориш насиб этмади. Уни ўтказиб юборишга мажбурман. Ҳозир мен учун энг муҳими тўлиқ тикланиш ва қачон тайёр бўлсам, “Реал” таркибига қўшиламан. Ҳавола этилган вақтдан унумли фойдаланишим даркор.

- Бенитес билан суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдим.

- Сизга нималар деди?

- Барчаси яхшилигини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни. Бошқа ҳеч нарса.

- Қайтганингиздан хурсандмисиз?

- Мадридда бахтлиман ва мақсадга эришиш йўлида ишлашга тайёрман.

- Анчелоттини соғиниб қоласизми?

- Ҳозирги ҳолатим ҳақида қайғуришим керак ва бу бошқа воқеа. Анчелотти тарих, энди эса чипни алмаштириб, айни пайтга мослашиш лозим.

- Де Хеа ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Яхши дарвозабон. Ўйлашимча, МЮда яхши ўйнади. Бошқа посбонлар сингари у ҳурматга лойиқ.

- Энди сизда янада кўпроқ рақобат бўладими?

- Хотиржамман ва ҳар қандай ўйинчи билан рақобатга тайёрман – бу тушунарли. Ўз ҳудудимни ҳимоя қиламан ва асосий таркиб дарвозабонига айланиш учун бор кучимни ишга соламан, шунга ҳаракат қиламан. Орзуларим сари курашишда давом этаман.

- Ҳозир сиз жароҳатлангансиз, Де Хеанинг ўтиши сўроқ остида. Ҳамма нарса Касильяс яна асосий посбон бўлишига қараб кетмоқда.

- Мен фақат ўз ишим ҳақида қайғураман. Тез орада 100 фоизга тайёр бўламан. Мавсумга доимгидек катта хоҳиш билан яқинлашяпман, асосий таркиб футболчиси бўлишни истайман. Бунга доим интиламан ва ишлайман. Бу йил қандай келишини кўрамиз.

- Кейлор Навас бу мавсумдан нима кутмоқда?

- Фаолиятимдаги бошқа мавсумлар сингари муҳим йил. Ҳар бир мавсумга ўхшаш руҳият ва кўпроқ ўйнаш хоҳиши билан кириб бораман. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш зарур.

- Луис Льописнинг Мадридга келиши сизга устунлик берадими? (“Реал” яқинда “Леванте”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Луиса Льописни ишга олди. У “дарвозабонлар директори” лавозимида ишлаб, барча жамоаларнинг дарвозабонлар тайёргарлигига жавоб беради, болалар жамоасидан асосий таркибгача)

- Йўқ. Бундан “Реал” ютади. У ажойиб мутахассисга эга бўлди.

- Серхио Рамос ҳақида сўрамоқчимиз. У билан гаплашдингизми?

- Йўқ, у билан суҳбатлашмадим. Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи ва умид қиламанки, у билан билан қолади. Вазият қандай кўриниш олишини кузатамиз.

- У “Реал”да қолишни хоҳлайдими?

- Билмайман, ундан сўраш керак. Унинг жамоадаги дўсти сифатида айтишим мумкинки, бу шахсий ҳолат. Ўз фикримни билдиришим керак эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика