RU

Последние новости

21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  95 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  66 20:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Олд Траффорд"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  23 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  4 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  10 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  10

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида Новости

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида

"Хоразм" жамоаси қишки трансферлар вақтида таркибига Суперлига ҳавосини кўрган тажрибали футболчиларни жалб қилди.

Бобур Қосимов, Мўмин Мелиев, Ойбек Нурматов, Фарруҳ Иброҳимов каби футболчилар ўз тажрибаси билан жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда. Фарруҳ Иброҳимовни мухлислар "Локомотив", "Металлург"даги фаолияти орқали яхши танишади. Футболчи ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказганди. Иброҳимов билан аввалги жамоалари, Про лига ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Дастлабки 3 та турда "Хоразм" пешқадам турнир жадвалида бўлиб турганди. "Қўқон-1912" билан ўйинда жамоага нима бўлди? Стартдаги натижалар алдамчи эдими?

- Тўғри айтдингиз. Мавсумни ёмон бошлаганимиз йўқ. 3 та турдан сўнг биринчи ўринда кетаётган эдик. Биз фақат сабабини қиламиз. Қолгани худодан. Фарғонада бироз бўлса ҳам омадимиз келмади. Жамоадаги барча ҳаракат қилди. Қайсидир жойда бўшашдик ва хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир айбдорни қидиришни мавриди эмас. Барчамиз бирлашиб навбатдаги ўйинларга тайёрланишимиз керак. 

- Жисмоний, тактик тайёргарлик ўз йўлига. Бу мағлубият руҳан таъсир қилмайдими?

- Ўйинни кўриб чиқиб хатолар устида иш олиб борамиз. Бу мағлубиятни тезда унутамиз. Ўйлайманки, таъсир ўтказмайди. Жамоамизда характер борлигини кўрсатамиз. Мавсум энди бошланди. Ҳали ўйинимизни яна кучайтира оламиз. Ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз ва ҳурмат қиламиз. 

- Фаолиятингизда илк бор қуйи лигада тўп тепяпсиз. Про лигада қайси томонлама янгиликлар кўрдингиз?

- Про лига жамоалари билан аввал ҳам тўқнаш келганим боис тасаввур бор эди. Асосий ўзгариш сифатида майдонлар сифати яхшиланганини айтишим мумкин. Ўйинлар ҳам осон ўтмаяпти. Ҳар бир турда кураш кечмоқда. Суперлигага чиқиш учун барчада имконият бор. Про лига шу пайтгача анча ўсишга эришгани кўриниб турибди. 

- Фаолиятингизни "Локомотив"да бошлагансиз. Бунгача бўлган босқич ҳақида гапириб берсангиз?

- 2015 йил "Пахтакор"дан "Локомотив-БФК" сафига бориб қўшилганман. У ердан мени ўринбосарлар таркибига жалб қилишган. Катта футболгача Дилшод ака Нуралиев қўл остиларида тўп тепганман. Футболчи бўлишимда уларнинг ҳиссалари катта. Йигит кишининг бошига тушадиган қандай қийинчилик бўлса, барчасидан худонинг марҳамати билан оила аъзоларим ёрдамида бирга ўтиб келганмиз. У пайтларни кўп эслашни истамайман.  

- "Локомотив"да ўзига ҳос олтин давр бўлган. Ўша вақтларда клуб мунтазам совриндор бўлиб келган. ОЧЛ қатнашган. Таркибда юлдузлар тўп тепган. Хотирангизда нималар қолган?

- Мазкур жамоада футболчилик давримнинг энг яхши онлари ўтган деб ҳисоблайман. У ердаги муҳит, оила, бундай футболчилар билан ишлаш барчага орзу. "Локомотив"да нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсишга эришдим. 


- "Металлург" бу фаолиятнинг чўққиси бўлдими?

- Бекободда энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. У ерда менга Луисма Эрнандеснинг ишончи, футболчиларга муносабати яхши даражага чиқишимга туртки бўлди. Тўғри натижалар яхши бўлмагандир. Лекин мураббийнинг шогирдига бўлган муносабати ўсиш ёки ўсмаслигига таъсир қилишини тушундим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика