RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди" Новости

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди"

Интервью вақти!

Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"ни тарк этган Эхсони Паншанбе эндиликда фаолиятини Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасида давом эттиради. Тожикистонлик ярим ҳимоячи бу борада сайтимизга фикрларини билдирди. 

- "Зоб Аҳан" таклифи ҳақида...

-  "Зоб Аҳан" бир ярим ой аввал таклиф билан чиққан эди. Якунда розилик билдирдим. Бор гап шу. 

- "Навбаҳор"ни тарк этишингиз ўйин амалиёти билан боғлиқми?

- Шундай десак тўғри бўладими. Мураббий билан гаплашдик. У барчасини тўғри тушунди. Менга ўйин амалиёти керак эди. 

- Билишимизга қараганда, сизга бир қатор ўзбек клублари аниқроғи "Нефтчи" қизиқиш билирган экан?

- "Нефтчи" ва Ўзбекистондан чорловлар бўлганди. Виталий Левченко билан ўз вақтида ишлаганман. У ажойиб мураббий. Лекин фаолиятимга ўзгартириш киритиш вақти келганди. Барибир қачондир яна Ўзбекистонга қайтаман. 

- Янги жамоангиз билан неччи йилга шартнома имзоладингиз?

- 1+1 кўринишида шартнома имзоладик. 

- Иккинчи даврада "лочинлар"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор" мавсумнинг биринчи қисмини муносиб тарзда ўзи истагандек тугатди. Иккинчи даврада кураш жуда кучли кечади. Жамоага қийин бўлиши аниқ. Лекин йигитларни нималарга қодирлигини биламан. Шуниси аниқки, Суперлигада ўткинчи ўйин бўлмайди. 

- Гарчи клубда яхши шароитлар яратилган, кучли футболчилар жалб қилинган бўлсада натижа кўнгилдагидек кечмади. Сизнингча нима етишмади?

- Аввалги йил яхши ўйин кўрсатган эдик. Иккинчи даврада дарвозамиздан кам тўп олиб чиқдик. Клубда барча шароитлар бор. Лекин ўйинда якун етмаганди. Мухлисларга фақат соғлик тилайман. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа билан бирга. Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар. Жамоага ишонишларини сўраб қоламан. Наманган вилояти ҳокими футболни жуда яхши кўради. У клуб учун барча ишни амалга оширмоқда. Бундай инсонлар футболда жуда кам. "Навбаҳор" чемпион бўлишини жуда истаяпти.  Шунчаки бундай жонкуяр одамни қадрлашимиз лозим.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика