"Интер" ва "Рома" собиқ футболчиси Шукуров тўп тепаётган "Карагюмрук" сафига қўшилди
29 сен 2022 10:50
Новости
"Интер" ва "Рома" собиқ футболчиси Шукуров тўп тепаётган "Карагюмрук" сафига қўшилди
Италия клублари собиқ аъзоси Адем Льяич Туркияда қолади.
Туркиянинг "Фотиҳ Карагюмрук" клуби Адем Льяич билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 30 ёшли сербиялик ярим ҳимоячи билан тузилган шартнома бир ярим йилга мўлжалланган ва кейинги трансфер ойнасидан бошлаб кучга киради.
Льяич июль ойидан бери эркин агент бўлиб турганди. У 2018 йилдан буён Туркиянинг бошқа бир клуби "Бешиктош"да ўйнаб келарди.
Бунгача Льяич "Партизан", "Фиорентина", "Рома", "Интер" ва "Торино" клубларида ҳам тўп тепган. Сербия терма жамоаси сафида 47 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.
Комментарии