RU

Последние новости

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли Новости

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли

Голларининг 1/4 ни 86-дақиқадан кейин уришди

"Интер" ва "Наполи" учрашуви голларга бой бўлмаган бўлсада, курашларга бой, жуда қизиқарли кечди десак муболаға бўлмайди. Биринчи дақиқадаёқ Икарди рақиб дарвозаси тўсинини пойлади

Бу А Серия ва  топ-5 тарихидаги энг тез урилгна гол бўларди, чунки тўп дарвозага ўйиннинг 3-сониясида етиб борди. Италия чемпионатининг ҳозирги рекорди "Пьяченци" аъзоси Паоло Пожига тегишли. 2001 йил ушбу футболчи "Фиорентина" дарвозасини 8-сониядаёқ ишғол қилганди.

Кутилмаган зарба билан старт олган ўйиннинг охирги дақиқалари ҳам ажойиб ўтди. Бир қарашда иложсиз вазиятларда дарвозабонлар жамоаси жонига оро кирди, яна бир вазиятда "Интер" дарвозасига кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтаришга эришди, Кулибали ҳакамни "олқишлагани" учун арбитр унга эртароқ "дам бериб юборди", кейин эса Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди.

Сўнгги дақиқаларда гол уриш бу мавсум "Интер"нинг ўзига хос "фишка"сига айланди.

• 86-дақиқадан кейин "Интер" 9 та гол урди. Жамоа А Серия ва ЕЧЛ баҳсларида рақиблари дарвозасини 36 бор ишғол этган. Яъни "нерадзурри"лар голларининг  1/4 қисмини охирги дақиқаларда киритганлар.

• Ушбу 9 голнинг 6 таси ўйин натижасини ўзгартирган. Фақатгина Политанонинг "Кальяри"га, Жоао Марио ва Наинголланнинг "Женоа" дарвозасига урган голлари натижага таъсир қилмай, фақатгина таблодаги ҳисобни ўзгартирган.

• Агар 86-дақиқадан кейин урилган шу 9 гол бўлмаганида, "Интер" ЕЧЛ плей-офф босқичидан анча аввал умидини узган бўларди.

Ички чемпионатда ҳам ишлар ҳозиргидек, ишончли 3-ўрин бўлмасди. Ўша голларни олиб қўйсак жамоа автоматик равишда 30 очко билан 5-поғонага тушиб қолади. Ва аксинча "Лацио" (31 очко билан) учинчи, тўртинчи – "Сампдория" (30 очко, тўплар нисбатига кўра: +12) бўлар эди.

Яқин ўтмишда Англия томонларда Ферги-тайм деган ибора бўларди-а, ана сизга Спалетти-тайм!

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика