RU

Последние новости

01:50АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1 (матнли трансляция)  2 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  2 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда Новости

"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда

Эрон миллий терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши муҳим ўйин олдидан машғулотларда алоҳида шахс иштирок этгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Паулу исмли физиотерапевт бир вақтлар "Порту"да ишлаган, ҳозирда "Интер" клубида фаолият олиб боради. 

"Интер" ўзининг биринчи рақамли ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг жароҳати ҳолатидан тўлиқ хабардор, шунингдек, Маркус Тюрамнинг сурункали жароҳатини ҳисобга олиб, олдиндаги муҳим ўйинларда ҳужумчилар тақчиллиги инқирозига йўл қўймаслик учун алоҳида чора кўришга қарор қилди. Шу муносабат билан, клуб Меҳди Таремининг аҳволини яқиндан кузатиб бориш ва уни "Интер"нинг муҳим ўйинларига тайёрлаш учун бевосита Теҳронга физиотерапевт жўнатган.

БААга қарши ўйиндан сўнг 10 кунлик дам олиш кераклигини маълум қилган Меҳди Тареми ҳозирда Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган вазиятга тушиб қолди. Ҳаттоки, Амир Ғалинои ҳам ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бу ҳақда ноаниқ гапириб, футболчининг майдонга тушиш-тушмаслиги кечга яқин маълум бўлишини айтганди. Бошқа томондан, терма жамоа тиббиёт штаби ҳамон эронлик ҳужумчининг аҳволини баҳолашга ҳаракат қилмоқда.

Тареми терма жамоа йиғини чоғида унинг сон қисми жароҳати борлигини маълум қилди ва бу эски жароҳат унинг жорий мавсумдаги фаолиятига таъсир қилди. Ҳаттоки, бу муаммо унинг "Интер"даги ёмон ўйинларининг асосий сабабларидан бири эканини таъкидлади. Яқин ҳафталарда "Интер"ни Италия кубоги доирасида "Милан" ва Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Шу боисдан ҳам Тареми ФИФА кунларида жароҳатини оғирлаштирмаслик учун ҳар қачонгидан ҳам эҳтиёткор бўлишга мажбур.

Эрон терма жамоаси шифокорлари Паулуга Таремини даволашни ишониб топширган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Албатта, бу ҳақда ҳозирча расмий хабар чиққани йўқ, лекин муҳим жиҳати шундаки, Таремининг шахсан ўзи "Интер" билан келишиб, физиотерапевтни Теҳронга олиб келган. Паулу кеча терма жамоа машғулотларида бўлиб, Таремининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика