"Интер" "Челси" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
05 мар 2020 14:25
Новости
"Интер" "Челси" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
"Интер" Алонсони кузатмоқда. "Кўклар" ҳам мавсум сўнггида Милан клубининг таклифини кўриб чиқишга тайёр.
"Аристократлар" футболчилари учун 30 миллион евро миқдорида пул талаб қилишмоқда.
Алонсонинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо "Интер" устози Антонио Конте испаниялик футболчини келаси мавсум жамоа таркибида кўрмоқчи.
29 ёшли Алонсо жорий мавсум АПЛда "Челси" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии