RU

Последние новости

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  101 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Инфантино коронавирус туфайли учрашувлар бекор қилиниши мумкинлигини айтди Новости

Инфантино коронавирус туфайли учрашувлар бекор қилиниши мумкинлигини айтди

ФИФА президенти Жанни Инфантино коронавирус эпидемияси боис жаҳоннинг бош футбол ташкилоти халқаро учрашувларни бекор қилиши мумкинлигини айтди.

Илгарироқ Европа лигаси 1/16 финалидан ўрин олган “Интер” – “Лудогорец” учрашуви айни шу сабаб билан мухлисларсиз ўтказилганди. Шунингдек, Италия А сериясининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ҳам ишқибозларсиз ўтказилади.

“Соғлиқ барча учун футболдан ҳам муҳимроқ. Шу боис биз вазиятни кузатиб бораяпмиз. Умид қиламизки, эпидемия “алангаси” пасаяди. Аммо ҳозирча вазият оғирлигича қолмоқда. Агар айрим учрашувларни мухлисларсиз ўтказишга тўғри келадиган бўлса, биз шу ишни амалга оширишга мажбур бўламиз”, дея Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.

27 февраль куни Италияда  профессионал футболчилардан бири коронавирусга чалингани аниқланди. Ушбу спортчининг исми шарифи очиқланмаяпти, аммо унинг Сиена провинциясида яшашига аниқлик киритилди. Италияда аллақачон бир қатор беллашувларни мухлисларсиз ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика