Иньеста: "Ман Сити" ва ПСЖ - ЕЧЛ фаворитлари
		
		17 ноя 2022 16:18
        Новости	
	 
				 
				Иньеста: "Ман Сити" ва ПСЖ - ЕЧЛ фаворитлари
Унга бу борада савол берилганда афсонавий ўйинчи қўйидагича жавоб қайтарди:
“Чемпионлар Лигаси фаворитлари? Жуда яхши жамоалар иштирок этадиган турнирда нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Мен “Манчестер Сити” ва ПСЖни яна ғалаба қозониш учун яқин келадиган кучли жамоалар, деб биламан. Ажойиб формада бўлган бошқа жамоалар ҳам бор, аммо улар танаффусдан кейин февраль ойида қандай ҳолатда бўлишини билмаймиз. Масалан, “Наполи” гуруҳ босқичини ажойиб ўтказди, кейинчалик нима бўлишини кўрамиз. “Ливерпуль” ва “Реал”да ҳам ҳаммаси жойида.
Ла Лигага келадиган бўлсак, фаворитлар “Барселона” ва “Реал Мадрид” бўлиб қолади. Умид қиламанки, “Барса” ғалаба қозонади, акс ҳолда уларнинг лойиҳасига бўлган ишончга катта зарба бўлади”.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичида ПСЖ “Бавария” билан ўйнайди, “Манчестер Сити” эса “РБ Лейпциг” тўсиғидан ўтиши керак бўлади, “Наполи” мусобақани “Айнтрахт”га қарши ўйин билан давом эттирса, “Ливерпуль” - “Реал Мадрид” ўйини мухлисларга яна бир бор ҳаяжонли онларни тақдим қилиши мумкин.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии