RU

Последние новости

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  0 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  1 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

Имкониятлар тенг тур Новости

Имкониятлар тенг тур

Биргина "Олмалиқ" - "Қизилқум" ўйинида Игорь Шквирин жамоасини ўз майдонида тўп тепиш эвазига қўлга киритиладиган устунликни инобатга олмаса, қолган ўйинлардаги имкониятлан теппа-тенг.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар:
М. Муҳаммедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Зоминда бўлиб ўтадиган ўйинда "Сўғдиёна" Муборак клубига муносиб қаршилик қилиши кутилмоқда. Сабаби қачондир Даврон Файзиев жамоаси ғалабасиз серияга барҳам бериши керакку. "Машъал"га панд бериши мумкин бўлган ҳолат бу майдоннинг сифатсизлиги бўлиши мумкин.

«Андижон» (Андижон) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Ташкент).
Имкониятлар: 50:50%



Ўтган мавсум олий лигада қолдирилган ва олий лигага чиққан клублар ўртасидаги ўйин қизиқарли кечиши аниқ. Эдгар Гесс ўз вақтида "Шўртан"да фаолият олиб борган. "Андижон" ўз майдонида ҳар қандай рақибни шошириб қўя олишини биламиз. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" дербидаги аламли мағлубиятдан сўнг ғалаба илинжида водийга ташриф буюради.

«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Имкониятлар: 50:50%



Самарқанд клуби ҳозирча ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. Бугун жамоа ўз мухлислари қаршисида ушбу қора анъанага барҳам беришга ҳаракат қилади. "Металлург" эса агар истаса ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин. Кетма-кет уч турдан буён ўз мухлисларини хурсанд қила олмаётган бекободликлар сафарда бўлса ҳам 3 очкони кўзлаб майдонга тушади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Имкониятлар: 50:50%



Қўқонликлар бугун яна бир катта футбол гувоҳига айланишади. Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" водийга келади. Бухороликлар ҳали олий лигада умуман ғалаба қозона олишмади. "Қўқон-1912" эса фақат илк турда уч очкони қўлга киритганди. Ниҳоят бугун мухлислар ўз суюклилари иштирокидаги ғалабали ўйинни кўришлари мумкин.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Фарғона клуби олий лигада ҳозирча мағлуб бўлмаган яккаю-ягона клуб саналади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўтган йил "Бунёдкор" майдонида дурангга эришишганди. "Қалдирғочлар" фақат "Локомотив"га қарши ўйинда очко йўқотишди холос. Шу боис бугунги баҳсда кимнидир фаворит ёки аутсайдер деб ҳисоблаб бўлмайди.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%



"Олмалиқ" ўз майдонидаги учта ўйиннинг барчасида ғолиб бўлди. "Қизилқум" эса сафарда умуман зафар қучмади. Игорь Шквирин жамоаси ёқимли анъанани давом эттиришга ҳаракат қилишади. Навоийликларга Олмалиқда жуда қийин бўлиши аниқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика