RU

Последние новости

12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  1 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  32 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0

Имкониятлар тенг кун Новости

Имкониятлар тенг кун

Бугун 11-тур расман старт олади.
Мухлислар иккита дербига гувоҳ бўладилар. Улардан бири Андижонда ўтса, иккинчиси Олмалиқда.

Эдгер Гесс ўз жамоасини сўнгги икки турда мағлубиятга учраган "Нефтчи"га қарши "жанг" майдонига ташлайди. Бу ўйинда "Нефтчи" нисбатан таркиб жиҳатдан кучли, аммо ўйин водий дербиси мақомида эканлигини инобатга олсак, унда икки жамоанинг ғалаба қозонишдаги имкониятлари тенглашади. Шундоқ ҳам "Андижон"нинг турнир жадвалидаги ҳолати қониқарли эмас. "Нефтчи" очко йўқотадиган бўлса, олтинчи ўринга тушиб кетиши мумкин.

"Андижон" (Андижон) - "Нефтчи" (Фарғона)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).




"Машъал" сайти жамоа бугун янги либосда майдонга тушиши ҳақида хабар берди. Бу янги либос жамоага қанчалик омад келтира олади, буни бир неча соатдан кейин билиб оламиз. Ҳозир муборакликлар сафида иккита "голли" тандем бор. Тўраев - Қўзибоев ва Ҳасанов - Иванов. "Динамо" эса Азиз Ибрагимовга таяниб ўйнаяпти. Яқинда Агамуродов "Бухоро"га кетади деган гаплар урчий бошлади. Агар бугун "Динамо" мағлубиятга учраса, унинг кетиши янада тезроқ ҳал бўлиши мумкин. Клубда эса молиявий аҳвол ҳамон ижобий томонга ўзгармаган.

"Динамо" (Самарқанд) - "Машъал" (Шўртан)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).




Мавсумни ёмон ўтказмаётган "Қизилқум" Карпенкога қарши майдонга тушади. Ҳа, айнан Карпенкога. Агар бугун фахрий футболчининг иши юришса, навоийликларга осон бўлмайди. Худди шундай Ваҳобов ҳам ўз имкониятларидан фойдалана олса, рақибга осон бўлмайди. Бугун икки "қария"дан қай бирига омад кулиб боқишини билиб оламиз.

"Қизилқум" (Навоий) - "Шўртан" (Ғузор)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).




Бу куннинг иккинчи дербиси. "Металлург"да Тошматовни ўйини очилиб боряпти. "Олмалиқ"да иккита жиддий йўқотиш бор. Булар Иномов ва Йованович. Мурзоев жароҳатини даволаш билан банд. Шундай экан, ҳужум чизиғида жиддий муаммо мавжуд. Умид Абдумўминов ва Павленкодан. "Металлург" сафида ҳам битта йўқотиш бор, бу Мирғиёс Сулаймонов.

"Олмалиқ" (Олмалиқ) - "Металлург" (Бекобод)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи:
И. Нехочин (Наманган).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика