RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  32 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Илёс Зейтуллавев: "Ислом Исмоиловнинг эмоционал интервьюсини кўрганман. Сўнгги ҳолатлар шу мавзуни яна ўйлаб кўриш кераклигини кўрсатяпти" Новости

Илёс Зейтуллавев: "Ислом Исмоиловнинг эмоционал интервьюсини кўрганман. Сўнгги ҳолатлар шу мавзуни яна ўйлаб кўриш кераклигини кўрсатяпти"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Машъал" – "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон Суперлигасида ишлашни бошлаганимдан буён ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ. Аксарият мураббийлардан анчайин ёшман, фаолиятим давомида тажриба ҳам тўплаб боряпман. Эмоциялар, ҳаяжон ва ҳиссиётлар, стресслар футболнинг ажралмас қисми. "Бунёдкор" билан ишлаган даврим, ортда қолган йил, барчасида бугунги каби қийин ўйинларни ўтказдик, ютган ўйинларимизда, дуранг ёки мағлубиятда ҳам.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, "Бунёдкор"нинг ҳам иккинчи голи VAR томонидан бекор қилинди...

- Иккинчи голимизни бекор қилиниши ҳақида ҳакамлар изоҳ беришса керак. Қаерда ўйиндан ташқари ҳолат бор, бу борада улар мутахассис, тегишлича фикрларни кутамиз. Ҳакамлар назоратчилари вазият юзасидан қарорларини эълон қилишса, футболни ёритувчи платформалар орқали буни кузатамиз. Мен билмадим, футболчи танасининг қайсидир қисми эҳтимол олдинга чиқиб кетгандир. Бу менинг ишим эмас, мен мураббийман.

- "Бунёдкор" мезбонлар дарвозасига гол уриб олганидан сўнг кўпроқ ҳимояланди. Аксинча ҳужумкорроқ услуб жамоа учун фойдали бўлмасмиди?

- Биз голдан сўнг ҳужумкорликни йўқотиб қўйганимиз йўқ. Ўйин бошиданоқ айни услубда ўйнаётгандик, керак пайтда ҳужумга ўтдик, вазиятга қараб ҳимояландик. Ташқаридан қараганда, масалан, телевизорда томоша қилганда шундай туюлаверади. Суперлигада осон ўйин бўлмаяпти, баъзан ҳимояланиш керак бўлади, баъзан ҳужумкорликни ошириш керак. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам вазиятдан келиб чиқиб, шунақа ўйнадик, сўнгги сонияларда ҳисоб тенглашди. Руҳиятда ҳисобдан келиб чиқиш ўйнаш кузатилади. Ислом Исмоиловнинг эмоционал фикрларини кўрганман. Сўнгги вақтларда юз бераётган ҳолатлар бу мавзуни яна ўйлаб кўриш кераклигини кўрсатяпти.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика