Илон Маск ЖЧ-2022 финалига баҳо берди
19 дек 2022 21:12
Новости
Илон Маск ЖЧ-2022 финалига баҳо берди
Америкалик миллиардер Илон Маск Аргентина ва Франция терма жамоалари тўқнаш келган ЖЧ-2022 финал учрашуви ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бундан-да яхшироқ финални тасаввур қилиб бўлмасди. Аргентина ва Франция фантастик футбол намойиш этди", — деб ёзди америкалик тадбиркор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар ғалаба қозонди - 4:2.
Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси еттита ўйинда 7 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилган ҳолда турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии