RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Илк учрашувга 26 кун қолди. Миржалол Қосимов биринчи йиғин ҳақида Новости

Илк учрашувга 26 кун қолди. Миржалол Қосимов биринчи йиғин ҳақида

Шимолий Корея билан ўйинга 27 кун қолганида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги дастлабки йиғинни ўтказиб, Тошкентга қайтиб келди.
17 декабрь куни терма жамоамиз ҳал қилувчи йиғинни ўтказиш учун яна бир бор Дубайга йўл олади. Бу сафар таркибдан 27 нафар футболчи жой олади. Омадли 23 нафар ўйинчи эса ҳал қилувчи мусобақага йўл олади.

Биринчи йиғин қандай ўтди, ундан мураббийнинг кўнгли тўлдими, шулар ҳақида билиш мақсадида Миржалол Қосимов билан боғландик.

"Биринчи йиғин режа асосида бўлиб ўтди. Фақат ҳисобдаги иккинчи ўйин ўтказилмагани бироз ўзгартиришларга сабаб бўлди. Бу ўйиннинг муҳим томонлари кўп эди. Афсуски, Форс кўрфази Кубогидан сўнг Қувайт терма жамоасининг бош мураббийи ўзгарди. Натижада рақибларимиз ўз режасига ўзгартириш киритди. БААда лига ўйинлари давом этаётгани боис, жамоа топиш қийин бўлди. Бу пайтда биринчи лига вакили "Ал Шааб" бўш эди. Аммо улар билан ҳам ўйин ташкил этилмай қолди", - дейди Миржалол Қосимов.

Йиғинда иштирок этган футболчилардан тўрт нафарининг Осиё Кубогига бора олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда мураббий шундай дейди:

-  Биринчи машғулотда ҳаммани текшириб олишимиз муҳим эди. Мурзоев, Саломов, Мерзляков ва Ибрагимов доим назоратимизда бўлиб келишган. Уларни кейинчалик ҳам терма жамоага ёрдами тегиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шундай вазиятларда МТЖ муҳитини сездириб туришимиз керак. Иккинчи йиғинга Аҳмедов, Ҳайдаров, Турсунов, Денисов ва Насимов қўшиладилар.

Дастлабки йиғиндаги рақиблар кучсизроқ эди. Футболчилар ортиқча зўриқишсиз ўйнадилар. Аммо жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берилди.

- Осиё Кубогидан олдин жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз шарт. Боиси у ерда оддий ўйин бўлмайди. Икки ўйинда футболчиларимиз анча енгил ҳаракат қилишди. Осиё Кубогида эса бундай бўлмайди.

Миржалол Қосимовнинг биринчи йиғиндан кўнгли тўлдими, футболчилардан-чи?

- Мазкур икки йиғиндан кўнглим тўлган, тўлмаганини Осиё Кубогидаги натижамиздан сўнг айтишим мумкин. Футболчиларнинг барчаси мусобақага боришни истаяпти, чунки бу катта форум. Унда ҳар ким ҳам ўйнашни истайди, шунинг учун алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча масъулиятни бирдек хис қилиб турибди.

Н.Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика