RU

Последние новости

16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  0 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  3 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  17

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун) Новости

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун)

Авваллари бу мусобақа Ёшлар Лигаси ёки ўринбосарлар чемпионати деб юритилар эди.

Унда сиз яшил майдонда собиқ юлдузларнинг тўп тепаётганини кўришингиз мумкин эди. Ҳаттоки, бир вақтлар газеталарда Ёшлар лигасининг фахрий юлдузлари номи остида мақола ҳам чиққанди. Энди эса бу мусобақада фақат ёшларни кўряпмиз. Собиқ юлдузлар эса уларга устозлик қилмоқда. Айтиш мумкинки, ўринбосарлар жамоаларида бир вақтлар ўз клуби сардорлари, терма жамоа юлдузлари, яқин ўтмишнинг номлари ҳам борлигини кўришимиз мумкин. 

Андрей Пятницкий - "Динамо"

Катта авлод вакиллари Андрей Пятницкийни "Пахтакор"даги ўйинлари орқали яхши танишади. У бутсаларини михга илгач Россиянинг бир нечта клубларида, академияларида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Собиқ тўп тепар жорий йилда Вадим Абрамовнинг таклифига кўра Самарқанднинг "Динамо" жамоасида иш бошлади. Пятницкий клубнинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг шогирдлари биринчи турда Наманганда "Навбаҳор" ёшларидан устун келди (2:1). Унга мураббийлар штабида самарқандлик мухлисларга яхши таниш Умид Абдураҳмонов кўмаклашмоқда. 

Ботир Қораев - "Насаф"

"Насаф" ўринбосарлар жамоасида бир неча йиллар фаолият олиб борган Зафар Холмуродов бу йил ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб берди. Ўзи эса фарм жамоага йўл олди. "Насаф"да техник директор сифатида ишлаётган Ботир Қораев бу мавсумдан клубнинг ўринбосарларини ҳам бошқаряпти. Ҳозирча унинг бошчилигида ёш қаршиликлар ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. Илк турда уйда "Олимпик"га енгилган бўлса, иккинчи турда акалари каби "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади. Қораевнинг мураббийлар штабидан яна икки нафар собиқ футболчи Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқулов ўрин олган. 

Илҳом Суюнов - "Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги йилларда жамоага ўзининг собиқ юлдузларини ортга қайтараётганини биласиз. Камолиддин Тожиев, Павел Бугало, Акмал Холматов эндиликда мураббий лавозимида ўз тажрибаларини бўлишишмоқда. Жамоанинг собиқ сардори, 27-рақамни машҳур қилган Илҳом Суюнов ҳам айни вақтда "Пахтакор"да. Илҳом Суюнов бу мавсумда U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб боряпти. Унинг ўғли Ислом Анваров бугун ўз кучи билан асосий таркиб машғулотларигача етиб келди. 

Шерзод Шарипов - "Бунёдкор"

Яқин ўтмишда ҳар бир жамоанинг "Тико" лақабли футболчиси бўлар эди. Самарқанднинг "Динамо" жамоасида Шерзод Шариповга ҳам шундай ном беришган. Футболчилик фаолиятида Самарқанддан ташқари "Навбаҳор", "Локомотив", "Бухоро", "Андижон" жамоаларида тўп тепган футболчи ҳозирги кунда "Бунёдкор" U-21 жамоасида Жамолиддин Раҳматуллаевнинг мураббийлар штабидан жой олган. 

Садриддин Абдуллаев - "Локомотив"

Садриддин Абдуллаев бутсаларини михга илгач "Локомотив"да қолишга қарор қилди. Дастлаб U-18, кейин эса U-19 жамоасини бошқарди. Ўтган мавсумда сўнгги турларгача чемпионлик учун курашиб келган ёш "темирйўлчилар" мавсумни 4-ўринда  якунлашди. Бу йилдан бошлаб Садриддин Абдуллаев "Локомотив" ўринбосарларига устозлик қилмоқда. Мавсумни дуранг билан бошлаган Абдуллаев жамоаси кейинги ўйинда "Олимпик" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Садриддин Абдуллаевга Собир Усмонхўжаев, Руслан Матниёзов ёрдамлашмоқда. 

Зоҳид Абдуллаев - "Металлург"

Бекободнинг "голеадори" Зоҳид Абдуллаев 2 йил олдин "Металлург"да катта футбол билан хайрлашди. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини кўрсатган, терма жамоа мураббийлари назарига тушган ҳужумчи узоққа кетмади ва "Металлург" ўринбосарлари мураббийлар штабидан жой олди. Яна бир маълумот айтиш мумкинки, унинг фарзанди Беҳруз Абдуллаев "Металлург" U-19 жамоасида тўп тепяпти. У ўтган мавсумда 13та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди. Клуб ўринбосарларида бош мураббий Абдували Мўминовга жароҳатлар сабаб яшил майдон билан эрта хайрлашган, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Жавлон Мирабдуллаев ҳам кўмаклашаётганини айтишимиз мумкин. 

Алексей Николаев - "Сурхон" 

2002-2008 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида тўп тепган Алексей Николаевни яхши эсласангиз керак. Собиқ футболчи "Пахтакор" академиясида бир неча йил 2006 йилда туғилган болалар билан ишлади. Николаев ҳозирги кунда эса "Сурхон" U-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика