RU

Последние новости

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  2 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди" Новости

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди"

«Динамо» - «Хотира-79» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин борасида фикрларингиз?

- Ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлганлиги учун икки томон ҳам жуда кўп тер тўкди. Бугунги рақибимиз голлар уриш бобида биздан кучсиз эмас, таркибида ҳам Олий Лигада тўп сурган йигитлар борлиги боис ҳурматга сазовор рақиб эди. Осон кечмаган баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Яқинда сафга қайтган Азамат Бобожонов бугунги учрашувда ҳатто захира ўриндиғидан ҳам ўрин олмади. Бунга сабаб нима?


- Азамат яқинда Универсиада мусобақасидан қайтиб келганди. Аммо оилавий шароитларига кўра, Нукусга қайтиб кетди. Кейинги ўйинларимиздан у сафга қайтади.

- «Динамо» кетма-кет 10-ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Барчаси ўзингиз истагандек режа асосида кетмоқдами?


- Рақобатчиларимиз билан орадаги фарқимиз катта эмас, шу боис пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри, кўзлаганимиздек айни дамда биринчи ўриндамиз ва мақсадимиз – Олий Лигага чиқиш учун курашаяпмиз. Аммо, ўйинимиз борасида янада ишлашимиз, кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишимиз ва уйимизда барча рақибларни мағлуб этиб, сафардан ҳам имконқадар ғалабалар билан қайтишимиз керак. Турдан-турга рақобатчиларимиз билан орадаги фарқни янада каттароқ қилишимиз керак. Ўшанда барчаси режадагидек кетмоқда, дейиш мумкин бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, қийин учрашувларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика