RU

Последние новости

10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  5 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  3 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  18 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  11 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1

Илҳом Шарипов: «Маҳаллий иқтидорлар таянчимиз» Новости

Илҳом Шарипов: «Маҳаллий иқтидорлар таянчимиз»

«Динамо» яна олий лигага қайтди - бу хабар кўҳна ва юртимизнинг энг чиройли шаҳарларидан бири Самарқанддаги ҳар бир футбол мухлисига хушкайфият бағишлади.

Тан олиш лозим, Илҳом Шарипов бошқарувидаги жамоа бутун мавсумда кўтаринки руҳни пасайтирмади ва финиш маррасига 3та тур қолган вақт олий лига йўлланмасини расман нақд қилди. Шубҳасиз, «Динамо»дек ўз тарихига эга клубнинг элитада иштирок этиши ажойиб, аммо келаси мавсум жамоа қай кўринишда бўлади? Янгиланган «Динамо»дан нималар кутиш мумкин? Бу саволлар кўпчиликни қизиқтираётгани тайин. Шу боис, жамоа бош мураббийи билан бафуржа суҳбатлаш асносида энг муҳим мавзулар юзасидан фикр алмашдик.

ОЛИЙ ЛИГА

- Илҳом ака, аввало, сизни ва жамоангиз аъзоларини олий лига йўлланмаси билан табриклаймиз...

- Катта раҳмат! Биласизми, мени айни пайт қувонтираётган энг муҳим омил нима? Мана, жамоа раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаб, олий лигага қайтиш уддасидан чиқдик. Эҳтимол, кўпчилик биринчи лигани назарга илмас, аммо ишонинг, бу ерда жуда жиддий кураш кечади. Масалан, жорий мавсум йўлланмалар учун нақ 5та жамоа кураш олиб борди. Шунинг ўзи рақобат кўламини кўрсатиб берса керак. Биз шу бир йил давомида нафақат олий лигага чиқишни ўйладик, балки маҳаллий ёшларни тарбиялаш борасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширдик. Ҳозирга келиб, жамоамиз асосини самарқандлик йигитлар ташкил этяптилар ва бу билан фахр­ланамиз.

- Суҳбат бошидаёқ мураккаб савол бериш ноқулай, лекин бу барчани қизиқтиради: молиявий таъминот. Ушбу масалада клубнинг ишлари қандай? Олий лигада маблағ борасида муаммолар туғилмайдими?


- Нега ноқулай? Саволингизга бемалол жавоб беришим мумкин. Табиийки, «Динамо»нинг ўтган йили олий лигадан тушиб кетиши мухлислар баробарида  вилоятимиз ва шаҳримиз раҳбарларини ҳам ранжитганди. Самарқанддек азим шаҳар футболи ортга кетгани яхши ҳолат эмасди, албатта. Шунинг учун раҳбарият дарҳол бу масалада тегишли чоралар кўрди ва жамоани қайта шакллантириш учун катта ҳажм­даги ишларга қўл урди. Очиғи, мени «Динамо» бошқарувига таклиф этишганида, дарҳол айнан молиявий таъминот масаласини кўтаргандим. Ўшанда зарур шароит яратиб берилиши айтилди. Мана, ўтган вақт давомида ваъдаларнинг барчаси амалга оширилди. Ҳозир клубимизда қарздорлик ҳолати мутлақо йўқ. Олий лигага келсак, ишонаманки, келаси мавсум ҳам молиявий барқарорлик давом этади. Хуллас, «Динамо» мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этса, бас. Қолгани силлиқ кечишига асло шубҳам йўқ.

- Шахсан сизнинг олдингизга олий лига йўлланмасини ютишдан ташқари, яна қандайдир вазифалар қўйилганмиди?


- Албатта. Биздан вилоят футболини ривожланиш йўлига олиб чиқиш ҳам талаб қилинмоқда. Шу сабабли, маҳаллий ёшларни тарбиялаш ва уларни таркибга фаол жалб этиш учун астойдил интилдик. Мана, мавсум давомида ёшларга иложи борича имкон бердик. Бироқ фақат ёшларнинг шижоатига умид боғлаш ҳам тўғри эмас. Зеро, ёш футболчи қанчалик иқтидорли бўлмасин, уни олдинга ундайдиган, тажрибаси билан ўртоқлашадиган ўйин­чиларга доим эҳтиёж сезилади. Айнан шуни инобатга олиб, Михаил Наумов, Алексей Николаев, Акмал Бозоров, Алишер Холиқов ва Виктор Клишинни жалб этдик. Бу ишимиз самара келтирганини кўриб турибсиз: ёшлик шижоати ва тажриба уйғунлиги ҳисобига вазифани бажардик.

КЕЛАЖАК

- Ҳозир самарқандлик мухлисларни битта жиҳат ўйлантириши аниқ: кейинги мавсум нима бўлади? Жамоа элитада юқори ўринлар учун курашадими ёки лигада яна «жон» сақлашнигина ўйлайди?


- Ишончим комил, ҳеч бир жамоа қуйи ўринларда юришни ўзига раво кўрмайди. Ҳаммаси вақт ва шароитдан келиб чиқиб рўй беради: кимдир юқори поғоналар учун курашади, бош­қаси эса шунчаки, лигада қолиш вазифасини бажаришга мажбур бўлади. Юқорида вилоят ва шаҳар раҳбарлари яхши шароитлар яратиб беришганини айтдим. Шунга яраша, зиммамизга вазифалар ҳам қўйилган. Жамоамиз ҳозирча улардан дастлабкисини бажарди. Энди олий лига учун рақобатбардош жамоа тузишимиз лозим. Бу осон эмаслигини ҳамма яхши билади, шу жумладан, раҳбарият ҳам. Шундай экан, бошида ҳеч ким ўта юқори натижа талаб қилмаса керак, аммо мухлисларга манзур келадиган ўйин кўрсатиб, уларни ғалабалар билан қувонтиришимиз шарт, барибир.

- Келаси мавсум учун тахминий таркиб тузиб қўйгандирсиз... Дейлик, янги футболчилар таклиф этасизми?


- Албатта. Биринчи лигада ғолиб чиқиш яхши, аммо олий лига мутлақо бош­қа савиядаги мусобақа. Демак, таркибни жиддий кучайтириш шарт. Олий лигада иштирок этаётган ҳар бир клуб ихтиёрида кучли футболчилар бор. Уларга қарши туриш учун эса таркибни талаб даражасига келтириш лозим. Хуллас, элитада «оловдан ҳам, сувдан ҳам ўтган», етарли тажриба тўплаган баъзи ўйинчиларни чақиришни режалаштиряпмиз.

- Хўш, унда «Динамо»ни олий лигага олиб чиққан ўйинчилар тақдири нима бўлади?


- Футбол рақобат ва курашлардан иборат. Биз футболчиларимизга ҳар доим имкон берамиз. Улар ўзларини кўрсатсалар, албатта, жамоада қоладилар. Умуман, бош мақсадимиз - маҳаллий иқтидорларни юзага чиқариш. Шу мақсад йўлида бошланган ишлар тўхтаб қолмайди. Ҳозир жамоа­мизда 25 нафар  футболчи бор ва улардан камида 20 нафарини таркибда олиб қоламиз. Боз устига, раҳбарият самарқандлик йигитларни  жамоага қайтаришни сўраяпти. Ҳозир олий лигадаги бир қатор клубларда самарқандлик ўйин­чилар тўп сурмоқдалар. Уларни яна «Динамо» таркибида кўришдан ҳамма бирдек хурсанд бўлиши аниқ.

- Аммо бунга эришиш осон эмас. Ахир профессионал футболчининг ўзига яраша талаблари бўлади...


- Шак-шубҳасиз. Ҳа, олий лигада ўз ўрнига эга футболчини «Динамо»га қайтариш учун унинг Самарқандга нисбатан ҳурмат ва эҳтироми камлик қилиши мумкин. Тўғрироғи, клубдаги шароитлар унга маъқул келиши лозим. Бу масалани ҳал қилиш устида иш олиб бориляпти. Зеро, жамоамизга маҳаллий футболчилар керак. Мавсумолди тайёргарлик жараёнида шу иш билан жиддий  шуғулланамиз.

ИЖАРАЧИЛАР

- Сўнгги йилларда «Динамо» учун ижара асосида таклиф қилинган футболчилардан фойдаланиш урфга айланиб қолгандек. Бу одат давом этадими?


- Фикрингизга унчалик қўшилмайман. Негаки, ижарага футболчи олиш - анча қулай ва тежамкор усул. Замонавий футболда бундан деярли барча жамоалар фойдаланишади. Лекин жорий йил атиги икки нафар ижарачи хизматига таяндик: Саиджамол Давлатжонов ва Достон Ибрагимов. Иккиси ҳам «Пахтакор» тарбияланувчиси. Бу футболчиларнинг қай даражада иқтидорга эга эканликларини энди ҳамма яхши билиб олди, менимча. Зеро Саиджамол ҳам, Достон ҳам Баҳрайндаги Осиё чемпионатида ёмон таассурот қолдирмади. Уларни бежиз чақирмаганимизни ўзингиз тушуниб турибсиз. Давлатжонов ва Ибрагимов анча ёрдам беришди. Агар шундай футболчиларни топсак, бажонидил яна ижара келишувини тузардик.

- Дарвоқе, айнан Давлатжонов ва Ибрагимовга тегишли савол: улар келаси мавсумни қаерда ўтказишади?

...

интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика