Илҳом Қурбонов: "Мифтахуддиновнинг "Астана"га кетиши албатта "Машъал" учун катта йўқотишдир"
01 дек 2013 10:50
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/108737_original.jpg)
![](/upload/storage/108737_220.jpg)
Илҳом Қурбонов: "Мифтахуддиновнинг "Астана"га кетиши албатта "Машъал" учун катта йўқотишдир"
Жорий мавсум "Машъал" клуби мураббийлар штабида бош мураббий Александр Хомяковга яқиндан ёрдам берган Марат Мифтахуддинов келгуси фаолиятини қўшни Қозоғистонда давом эттиришга қарор қилди.
Шу боис газчилар мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлди. Марат Валентиновичнинг Муборакдан кетиши хусусида "Машъал" ФК ижрочи директори Илҳом Қурбонов шундай деди.
- Очиғини айтганда, Марат Валентинович билан ҳамкорликни келгуси йилда ҳам давом эттиришни истаган эдик. Чунки Мифтахуддинов тажрибали мураббий. У билан бир мавсум ишлаб, бир-биримизни анча яхши тушуниб олгандик. Аммо қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис кейинги тақдирини "Астана" билан боғлашни хоҳлади.
- Мифтахуддинов кўп йиллардан буён Вадим Абрамов билан ишлаб келади. Карленович янги жамоасига уни ҳам таклиф этди ва Марат ака уни рад эта олмади. Нима ҳам дердик, бу футбол! Унда шунақа холатлар ҳам учраб туради.
- Бир томондан Марат аканинг УЕФА жамоаси бўлмиш, "Астана"га ўтганидан хурсанд бўлдик. Сабаби ўзбек мураббийларининг хориж клубларида ишлаши ҳам мамлакатимиз футболи обрўсини янада оширади. Истардимки, Абрамов Мифтахуддинов жуфтлигидан ташқари қолган мураббийларимиз ҳам чет элда клубларини бошқаришини.
- Шунинг учун ҳам Мифтахуддинов билан бир-биримизга келгусида омад тилаган холда, дўстона хайрлашдик.
- Марат ака ҳам клубни тарк этаётганида анча мослашиб қолганини, жамоа билан хайрлашиш оғир бўлаётганини таъкидлади. Бироқ мураббий ҳар қандай вазиятда ҳам доимо Вадим Абрамовнинг таклифини қабул қилади. Чунки улар илгари ҳам бирга ҳамкорлик қилишган. Астанага чақирганида ҳам йўқ дея олмади.
- Бўшаб қолган ўринга қайсидир мураббийни олиб келишимиз мумкин бўлади. Лекин ҳозирча бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмадик. Қарашларимизга мос тушадиган мураббий топсак, албатта уни ёрдамчиликка таклиф этамиз.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии