RU

Последние новости

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  1 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз" Новости

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз"

Кейинги йил олий лига учун ташланган қуръадан сўнг "Машъал" вице-президенти Илҳом Қурбонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган йилиям қуръа биз учун оғир келди деб айтишганди. Бироқ аслида тақвим ҳар доим бир хил бўлади. Барча рақиблар билан барибир қачондир ўйнаймиз. Шунчаки мавсум бошида йигитлар яхши формада бўлишса бас", - дейди Қурбонов.

- Янги мавсум учун "Машъал" ўз олдига қандай мақсад қўйилди?

- Аввало барча ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Иложи бўлса Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма учун куршамамиз. Яъни 2014 йилги натижамизни яхшилашга уринамиз.

- Бунинг учун таркибни яхшигина кучайтириш керак бўлади. Бу борада иш олиб борилаяптими?

- Селекция ишлари давом этмоқда. Бир нечта легионерлар билан музокара ўтказаяпмиз. Бугун-эрта фамилияларни маълум қиламиз.

- Бугунга келиб клубдан кетган футболчилар борми?
- Расман Мўйдин Мамазулумов, Аббос Омонов ва Андрей Деркач каби футболчиларнинг шартномалари якунланди. Улар жамоамизни тарк этишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг шу йил охиригача амалдаги шартномаси бор. Бироқ у ҳозирда биздан руҳсат сўраган ҳолда "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этмоқда. Ғофуров қайси клубда ўйнашини ўзи ҳал қилади. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади.

- Шукуров ва Шомуродов каби футболчиларга хориждан қизиқиш бўлганди. Ҳозир вазият қандай?
- Отабек Шукуровга "Бунёдкор" қизиқиш билдирди. Тошкент клуби билан музокара ўтказаяпмиз. Элдор Шомуродов эса 8 январь куни Германия клубида кўрикдан ўтиш учун учиб кетади. Немис клуби унинг визалари билан шуғулланмоқда.

- Зоҳир Қўзибоев масаласи нима бўлди?

- Зоҳирнинг 31 декабргача "Машъал" билан шартномаси бор. Хориж клубига ўтиши мумкин. Лекин уни жамоада олиб қолишга уринамиз, Қўзибоев ўзимизга ҳам керак.
 

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика