RU

Последние новости

18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  0 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади. 2 та стандарт ҳолатдан гол ўтказиб юбордик. Ҳимоя чизиғида пала-партишлик юзага келгани оқибатида рақиб дарвозамизга 2 та тўп киритди. 

Иккинчи таймда яққол голли вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. 

Аламли мағлубиятга учрадик. Энди кейинги баҳсга астойдил ҳозирлик кўрамиз.

- Жамоа стандарт ҳолатларга тайёрланмаганми? Бу ўйиннинг бир қисми. Бугун кўрдикки, жамоа бундан фойдалана билмади...

- Ҳозирги кунда замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти. Машғулотларда буни устида ишлагандик. Бироқ рақиб имконият бермади. Футболчиларимиз узатмаларда ҳам қийналишди. Позицион ҳужум ва қарши ҳужумларда имкониятларимиз бўлди, аммо стандарт ҳолатда имкониятга эга бўлмадик. "Сўғдиёна" эса шу вақтгача кўп марта стандартдан унумли фойдаланган.

- Лутфулла Тўраевнинг жароҳати хусусида нима дея оласиз?

- Унинг жароҳати жиддийга ўхшаяпти. Яхши биласиз, Тўраев етакчи футболчиларимиздан бири. У ва Аброр Исмоиловга ишонган эдик. Афсуски, 3-турга келиб турли ҳолатлар рўй беряпти. Тўраев кам вақт ўйнаётган бўлса, Исмоилов қизил карточка олиб қолди. Ҳали улар ўзларини тўлиқ намоён қила олишмаяпти. Унгача захира футболчиларимиздан фойдаланамиз. 

- Амалдаги чемпион ва вице-чемпионга имконият бой берилди. Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи"нинг имкониятларини ҳамон юқори баҳолайсизми?

- Ҳа. Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилган. Буни уддалашимиз шарт. Ҳали чемпионат олдинда.

- "Нефтчи" урган голларини фақат пенальтидан урди. Жамоа ўтган йилги тўпурар ҳужумчи Марко Обрадовични олиб келишни ўйлаб кўрмаганмиди?

- Йўқ. Хавфли вазиятлар бўлди, ура олмаяпмиз. Пенальтилар ҳам ҳужумчиларнинг ҳаракатлари эвазига ишлаб олинган эди. Ўйлайманки, ҳужумчиларимиз навбатдаги турларда гол уришади.

- Жамоа таркиби кўпроқ Иззатилла Абдуллаевга боғланиб қолганми? Бугун таркиб танлашда адашмадингизми?

- Уни ўйинни кучайтириш учун захирада қолдиргандик. Абдуллаев, Шарич ва Ҳошимов ўйинимизни кучайтириб беришди. Афсуски, Шарич бўш қолган дарвозага тўп кирита олмади. Убайдуллаев бирга-бир ҳолатдан фойдалана билмади. Омад келмади. Бу – футбол. Стандарт ҳолатлардан голлар ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Буни футболчилар ҳам яхши биларди. 

- Ўнг қанот ҳимоясида, майдон марказида айнан ким ўйнаётгани сезилмаяпти, футболчилар жой алмашиб ўйнашяпти. Бу сиз томонингиздан татбиқ этилган тактиками?

- Ўнг қанотда Аббос Ғуломов ўйнаяпти. У ўзини қанотда яхши кўрсатяпти. Биринчи турда рақибдан келиб чиқиб, Дарко Станоевични ўйнатган эдик. Ғуломов эса ярим ҳимояда тўп тепганди.

Бугун биринчи таймдан сўнг Лутфулла Тўраевни орқароққа қайтаришга мажбур бўлдик. Кутилмаганда Акбар Тўраев жароҳат олгани бунга сабаб бўлди. 

Ҳимоямиз яхши. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда улар ўзини яхши тарафдан кўрсатишади.

- Ҳакамлар ўтган йилга қараганда бу йил кўп ҳолларда курашларга бой ўйнашга қўйиб беришяпти. Бу яхшими ёки ёмонми?

- Футбол – курашларга бой ўйин. Ҳакамлар тўғри қилишяпти. Ҳар бир жараёнга ҳуштак чалаверишса ҳам бўлмайди. Ҳакамларга эътирозимиз йўқ. Ҳаммаси яхши.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика