RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  33 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  10 01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  22 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  25 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  21

Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи Новости

Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” бош мураббийи

Бундан бироз вақт олдин “Марказий” ўйингоҳнинг мажлислар залида “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг жорий йилги мавсумдаги омадсиз қатнашуви кўриб чиқилди. Жамоанинг чемпионатдаги иштироки қониқарсиз бўлганлиги сабаб мураббийлар штабида фаолият юритган бош менеджер Равшан Бозоров, бош мураббий Рустам Дўрмонов, мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар истеъфога чиқарилди. Йиғилишда жамоа аъзоларига янги бош мураббий сифатида Илҳом Мўминжонов таништирилди. Мўминжоновга мураббийлар штабида ўзи билан “Пахтакор”да ишлаган Владимир Андреев ва жамоамиз ёшлари билан ишлаб келаётган Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришади.

Футболчилик фаолиятида давомида Илҳом Ибрагимович “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганлигидан кўпчилик мухлисларимизнинг хабарлари бор. Ҳужумчи сифатида тўп сурган Мўминжонов 2003 йилги мавсумни айнан “Навбаҳор”да ўтказган. Бундан ташқари у “Трактор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Жароҳат туфайли фаолиятини барвақт якунлашга мажбур бўлган Мўминжонов кейинчалик мураббийлик соҳасида иш бошлаганди. Мураббийлик фаолияти давомида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клублари академиясида иш юритган кейинчалик “НБУ-Осиё” ва “Пахтакор” ёшлар жамоаларида ишлаган. 2014 йилдан шу кунгача “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётганди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика