RU

Последние новости

20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  0 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  9 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16

Илҳом Мўминжонов: "Дурангга мос ўйинда ютқаздик" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Дурангга мос ўйинда ютқаздик"

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ва “Навбаҳор” аъзоси Остон Ўруновлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: Бугунги ўйин жанговор ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйнашга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳужумчимиз вазиятдан фойдалана олмади. Учрашув якунланиши арафасида ҳимояда хатога йўл қўйдик ва бу хато қимматга тушди.

Бу футбол, 15 дақиқа қолганда ҳужумчини туширдик. Аюбхон Нўъмонов захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Лекин ҳимоядаги хатоимиз бизга қимматга тушди. Мураббий қайси пайт футболчи туширишни сезиши керак. Бугунги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Айбни бировдан ахтариш керак эмас. “Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тиламан.

Дурангга мос бўладиган ўйинда мағлубиятга учрадик.  


Остон Ўрунов: Ўйин дербига хос тарзда вазиятларга бой бўлди. Мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика