RU

Последние новости

08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  2 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  6

Илҳом Мўминжонов: "Чемпионлик учун кураш давом этади" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Чемпионлик учун кураш давом этади"

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар вакиллари иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор" бош мураббийи): - Аламли мағлубиятга учрадик. Бу футбол. "Бунёдкор"га қарши ўйинда омадимиз кулиб боқмади. Ишлашда давом этамиз. Келаси ўйин яна кучли рақиб - "Пахтакор"га қарши бўлади. Чемпионат етакчиси "Пахтакор" билан бўладиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир хатолар устида ишлаб, керакли хулосаларни чиқарамиз.

- "Навбаҳор" чемпионлик учун курашаётган жамоа. Аммо чемпионликни мақсад қилган ва бу вазифани бажаришга интилаётган жамоа учун тўққизта сафар учрашувларида қўлга киритилган иккитагина ғалаба кам эмасми? Жамоа нега меҳмонда ўйнай олмаяпти?

- Албатта кам. Ўйинлар ҳали олдинда. Чемпионлик йўлида ҳали бизда яна 14та ўйин мавжуд. Келгусида сафар учрашувларида ҳам керакли очколарни жамғаришга, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Навбаҳор"даги мавжуд таркиб билан чемпионлик учун максимал куч сарфлаган ҳолда курашни охиригача олиб борамиз. Уй ўйинларими ёки сафардаги баҳсларми фарқи йўқ, доим ғалаба учун курашамиз. Чемпионлик йўлидаги кураш давом этади.

- "Навбаҳор"да тўртта легионер бор. "Бунёдкор"га қарши ўйинда асосий таркибдан фақатгина биргина легионер ўрин олди...

- Биз машғулотларда футболчиларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб бошланғич таркибни аниқлаймиз. Балки кейинги учрашувларда уларнинг ҳаммаси асосий таркибдан ўрин олишлари мумкин.

- Ботирали Эргашев умуман кўринмай қолди. Таркибда ҳам йўқ, учрашув қайдномаларида ҳам номи қайд этилмаяптими?

- Жароҳат туфайли ҳозирча Ботирали Эргашев сафда эмас. Биринчи даврада олган жароҳати ҳали тузалгани йўқ. Қачон сафга қайтиши номаълум.

"Навбаҳор" таркибида "Бунёдкор"га қарши ўйинда энг яхши футболчи деб топилган Даврон Ҳошимов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни оғир ўйин кутиб турганини билардик. Пойтахт жамоалари, хусусан "Бунёдкор" чемпионлик учун курашаётган кучли рақиб. Мураббийлар штаби томонидан берилган барча кўрсатмаларни қўлдан келганича бажаришга ҳаракат қилдик. Бизга бироз тажриба етишмагани панд берди. Шунингдек, омад ҳам биз томонда бўлмади. Бу мағлубият жамоани руҳий тушкунликка тушириб қўймаслиги керак. Чунки бизни олдинда жуда муҳим ва кучли жамоага қарши ўйин кутмоқда. "Пахтакор"га қарши қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Намангандан келиб бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга ташаккур билдираман", - деди Даврон Ҳошимов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика