RU

Последние новости

12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  0 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  3 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  4 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сӯнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мӯминжонов ва Азизбек Турғунбоев матбуот анжуманида ӯз фикрлари билан ӯртоқлашишди.

Бу ҳақда мухлислар клуби маълум қилди.

Илҳом Мӯминжонов: Бугунги ӯйинда шогирдларим барча кӯрсатмаларни тӯлиқ ва аъло даражада бажаришди. Бугунги ӯйинга бор вужудини, жонини тикишга тайёр бӯлган футболчиларимга каттакон раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба бу ҳозирги жамоамизнинг бир оила эканининг далолати. Ҳаммага айтаман, мана учинчи мавсумдирки "Навбаҳор"да ишлаб келмоқдаман ва ҳамма бир оиладек бӯлишини таъкидлаб келаман. Шуларнинг самараси ӯлароқ стадионга йиғилган 25 мингдан зиёд мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бӯлди. Мухлисларга ҳам каттакон раҳмат айтамиз. "Темирйӯлчиларнинг" "Металлург" билан ӯйинини бевосита кӯра олмагандик, лекин "Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги сӯнгги учрашувини кӯриб чиққан эдик, нозик камчиликлари хақида маълумотларга эга бӯлдик ва шу камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Асосан қисқа паслар билан ҳимоядан ҳужумга ва ҳужумдан ҳимояга ӯтиш тактикаси бӯйича машғулотлар жараёнида иш олиб боргандик. Рақибнинг 9 нафар футболчиси терма жамоага чақирилган, индивидуал тарафдан кучли футболчилар эди. Шуни инобатга олиб қисқа тӯп узатишлар билан рақибга босим уюштирдик.

Азизбек Турғунбоев: Кӯриб турганингиздек уйин жуда кучли бӯлди. "Локоматив" ҳам кучли ӯйин намойиш этди. Мураббийларимиз кӯрсатмаларини яхши бажариб ғалабага эришдик. Олмалиқдаги гол борасида айтадиган булсам, мураббийимиз ҳам мунтазам ӯз устимда ишлашимни талаб қиладилар. Ҳар бир машғулотда ўз устимда ишлаб, жарима зарбалари бӯйича машғулот олиб борамиз. Шуни самараси билан чиройли гол муаллифи бӯлгандим.



Илҳом Мӯминжонов: Азизбек ҳар машғулот жараёнида жарима зарбалари тепиш билан шуғулланади. Бусиз чиройли голларни амалга ошириб бӯлмайди. Жамоанинг жисмоний ҳолати бизни қониқтимоқда. Кейинги тургача 2 ҳафтадан кӯпроқ вақтимиз бор. Жисмоний ҳолатни оптимал кўринишга олиб чиқамиз. Легионерлардан кӯнглим тӯқ. Ҳимоядаги легионерлар ажойиб ӯйин кӯрсатишмоқда, ҳужумчимизнинг енгил жароҳати бор эди. У ҳали ӯз сӯзини айтади. Бугун ҳам ӯз имкониятидан ажойиб фойдаланди. Кийиниш хонасида ҳам Ненадга гол уришини айтиб ӯтгандим.

Азизбек Турғунбоев: "Локоматив"нинг барча футболчилари индивидуал кучли ӯйинчилар, ҳеч бирини алоҳида кӯрсата олмайман. Бугунги ӯйинда мухлисларимизга алоҳида раҳмат. Улар бугун 12-ӯйинчи вазифасини аъло даражада бажариб беришди.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика