Илгиз Танташев Қатар – КХДР учрашувини бошқаради
21 янв 2016 21:59
Новости
Илгиз Танташев Қатар – КХДР учрашувини бошқаради
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги Қатар – КХДР учрашувини бошқариб боради.
ОФК Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, мезбон – Қатар ҳамда КХДР олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Танташевга қанотда ўзбекистонлик бошқа бир ФИФА лайнсмени Жаҳонгир Саидов ёрдам бермоқда.
Маълумот учун, Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финал учрашувларига 22 январь куни старт берилади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии