RU

Последние новости

22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  3 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  1 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  1 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  32 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  37 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  52 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  15 18:34"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди  19 18:24Шомуродов биринчи бўлимда алмаштирилди  11 18:05"Канте трансфери учун Эрдўғанга раҳмат". "Фенербахче" президентидан кутилмаган баёнот  1 16:44"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди  12 16:22"Аввал узр сўра!" Собиқ ҳакам Лапортани ер билан битта қилди  28

Ильгиз Танташев – биринчи! Новости

Ильгиз Танташев – биринчи!

Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учрашувларида тоза ўйин вақти қанча бўлгани чоп этиб борилмоқда.

ПФЛ ҳозиргача биринчи давра беллашувлари статистикасини тўлиқ тақдим этди.

Биринчи даврада Ильгиз Танташев энг кўп — 9 та учрашувни бошқариб борган. Бу бежиз эмас албатта. Ильгиз бошқариб борган баҳсларда тоза ўйин вақти ўртача 58,07 фоизни ташкил қилган. Яъни, рефери футбол ўйнаш учун нисбатан кўпроқ имконият тақдим этган. Кучли учликдан Султонмурод Абдураҳмонов ҳамда Иброҳим Исмоилов жой олган. Аммо улар илк даврада фақатгина 3 тадан учрашувда ишлаган холос.

Аскер Нажафалиев ҳамда Акобир Шукуруллаев 7 тадан беллашувда ишлаган. Ҳар икки реферида тоза ўйин вақти 52,5 фоиз тенг. Улар мос равишда 10 таликка кирди.

Рустам Лутфуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусан Музаффаров каби реферилар ишлаган учрашувларда фоиз 50 га ҳам етмаган.

Тоза ўйин вақти масаласи фақатгина реферилар меҳнатига боғлиқ эмас. Кўп ҳолатларда футболчилар билан боғлиқ масалалар катта саҳнага чиқади. Бироқ бунда ҳакамнинг учрашувга ёндашуви ҳам катта аҳамият касб этиши сир эмас. Ишонамизки, 2024 йилги мавсумда рефериларимиз соғлом футбол йўлида янада кўпроқ меҳнат қилади.

Қуйида барча энг камида 3 та ўйинда ишлаган бош ҳакамларнинг Суперлига-2023 биринчи даврасидаги статистикаси келтириб ўтилган:


Ильгиз Танташев — 9 ўйин (58,07 фоиз)
Султонмуродов Абдураҳмонов — 3 ўйин (55,4)
Иброҳим Исмоилов — 3 ўйин (55)
Вадим Агишев — 5 ўйин (54,78)
Ғайрат Жўраев — 3 ўйин (53,1)
Темур Тўхтасинов — 6 ўйин (52,9)
Аскер Нажафалиев — 7 ўйин (52,5)
Акобир Шукуруллаев — 7 ўйин (52,5)
Фирдавс Норсафаров — 6 ўйин (52,2)
Раҳимбек Каримов — 6 ўйин (51,7)
Абдурашид Худойберганов — 4 ўйин (51,3)
Азиз Асимов — 4 ўйин (50,05)
Рустам Лутфуллин — 5 ўйин (49,6)
Аҳрол Рисқуллаев — 4 ўйин (47,5).

П.С: Ушбу статистикага Суперлига-2023'нинг минимум 3 та баҳсида ишлаган ҳакамлар киритилган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика