Илдар Сакаев: “Йигитларга раҳмат!”
14 апр 2015 19:09
Новости
Илдар Сакаев: “Йигитларга раҳмат!”
“Оқ-тепа” – “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, мезбонлар устози Илдар Сакаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ғалаба билан йигитларни, клуб раҳбариятини табриклайман! Футболчиларга ўз вазифаларини тўлақонли бажарганликлари учун миннатдорчилик билдираман! Бугун йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди. Албатта натижа ижобий, бироқ бу билан тўхтаб қолмаслик керак. Футболчилар бугунги ўйиндан келиб чиққан ҳолда янада ўсишга ҳаракат қилишлари лозим.
Аслида инсон ўз савиясини доимо ўстириб бориши шарт. Агар чегарага етиб келдим, деб ўз устида ишлашни тўхтатса, бу яхшиликка олиб келмайди. Биз доимо мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, аввал ҳам айтиб ўтганимдек, турли ёшдаги терма жамоалар учун футболчи етказиб беришни мақсад қилганмиз.

Комментарии