Ильдар Маматказин: "Қирғизистон чемпионати айни вақтда яхши даражага чиқмоқда"
20 мар 14:59
Новости
Ильдар Маматказин: "Қирғизистон чемпионати айни вақтда яхши даражага чиқмоқда"
Қирғизистон чемпионатида бугунги кунда бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепмоқда.
Улардан бири, "Алай" жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Ильдар Маматказин мамлакат чемпионати ва футболчилари ҳақида фикр билдирди.
"Қирғизистон чемпионати айни вақтда яхши даражага чиқмоқда, деярли ҳамма стадионлар янги ҳолатга келди. Майдонларга янги чимлар келтирилди. Давлат раҳбарлари томонидан яхши эътибор қаратиляпти.
Барча жамоаларда савияли легионерлар тўп тепяпти, бу тез орада ўз натижасини беради. Терма жамоа фойдасига ишлайди. Маҳаллий футболчилар ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман, сабаби энди 2 та тур ўтди. Лекин уларнинг даражаси яхши эканлиги кўриниб турибди",- дейди Ильдар Маматказин.
Похожие новости
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии