RU

Последние новости

00:35Погба янги клуби деярли маълум  1 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  67 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3

Илдар Маматказин: "Бизга аниқ мана шу ўринни оласан, деб айтишгани йўқ" Новости

Илдар Маматказин: "Бизга аниқ мана шу ўринни оласан, деб айтишгани йўқ"

«Динамо» клуби мазкур турда Ғузорда «Шўртан» билан куч синашиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Маълумки, иккинчи давра учун самарқандликлар таркибида эътиборга молик ўзгаришлар кузатилди. Бунинг самараси ўлароқ жамоа ўйинида жонланиш сезиляпти.
Чунки бу бежиз эмас. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров «Динамо»га бир қатор янги ўйинчиларни таклиф қилди. Жумладан «Пахтакор» клубидан ҳимоячи Илдар Маматказин «Динамо»га кўчиб ўтди. Иқтидорли ушбу ўйинчи биринчи даврада «Шералр» сафида ўзи истаганидек ўйнай олмади. Шу боис у ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида «Динамо»га ўтишга рози бўлди. 15-турда Маматказин янги жамоаси таркибида биринчи ўйинида иштирок этди. «Шўртан»га қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг футболчига айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- «Динамо» таркибида биринчи ўйинингизни ўтказдингиз ва жамоангиз сафарда дурангга эришди. Дастлабки ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?

- Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. Шу сабабли ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. Бизга ҳам, уларга ҳам очко кераклигини яхши тушуниб тургандик. Бемалол айта оламанки, «Шўртан»га қарши беллашув жамоалар учун уч очкодан кўпроғини берувчи ўйин бўлди. Лекин ғалаба қозониш ҳеч кимга насиб қилмади.

- Нима дейсиз, дуранг натижа «Динамо» учун қониқарлими?

- Аслида Ғузорга ғалаба қозониш мақсадида келганмиз ва шунинг учун майдонга тушгандик. Аммо меҳмонда ўйнаб бир очкони қўлга киритиш унчалик ёмон натижа деб ҳисобламайман. Умуман, иккинчи даврани тузук бошладик.

- «Шўртан» бу йил бўшроқ таассурот қолдирмоқда. Шахсан бу жамоа ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Тўғри, олдингига қараганда, ном жихатидан, таркиб жиҳатидан сезиларли ўзгаришлар бўлди. Аммо жамоа ўйин томонидан ёмон таассурот қолдирмади. Ёшарган жамоаси ҳам ниманидир ўзгартира олади деб ўйлайман.

- 1:1 ҳисоби ўйинга мос тушдими?

- Мос келди деса ҳам бўлади. Учрашув давомида «Шўртан»да ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Аммо, шу куни фақат ғалаба учун ўйнагандик.

- Янги клубингизга мослашиш жараёни қийин кечмаяптими?

- Йўқ, қийин бўлмаяпти. «Динамо»га келганимда кўпчилик ўйинчиларни билардим. Шунинг эвазига ҳаммаси билан тил топишиб кетдим. Қийинчиликларни сезганим ҳам йўқ. Жамоа аҳил, барчамиз фақат ғалаба учун майдонга тушаяпмиз.

- Иккинчи даврадан бошлаб фаолиятингизни «Динамо»да бошлашингизнинг боиси нимада?

- Биласиз, менга ўйин амалиёти керак эди. «Пахтакор» жамоасида етарли даражада ўйнай олганим йўқ. Биринчи даврадан сўнг клублар келишган ҳолда мен ижара асосида Самарқандга келдим. Биринчи даврада заҳирада кўп қолиб кетдим. Мен эса ўйнашни хоҳлайман. Шунинг учун «Динамо»га келдим. Бу ерга самарқандликлар учун ёрдам беришга келдим. Умид қиламанки, «Динамо» билан мухлислар ишончни оқлайман.

- «Пахтакор» «Бунёдкор» майдонида 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижани қандай қабул қилдингиз?

- Табиийки, бундан роса хурсанд бўлдим, омадини берсин.

- Собиқ жамоангизнинг ғалабасини кутмагандингизми?

- Нега энди? Ютишини билардим.

- Биринчи даврада «Динамо» кутилганидек қатнаша олмади. Давралар оралиғида ўзгаришлар юз берди ва таркибга сиз каби янги ўйинчилар жалб қилинди. Шундан кейин жамоа олдига қандай вазифа қўйилди?

- Бизга аниқ мана шу ўринни оласан, деб айтишгани йўқ. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб мухлисларни қувонтириш учун ҳаракат қиламиз. Шунингдек, имкони борича юқори ўринлардан бирини қўлга киритиш учун ҳам кураш олиб борамиз. Асосийси ҳозирга келиб жамоада кайфият яхши. Жамоа мана 11-турдан бери мағлубият нималигини билмай, очко йиғишда давом этмоқда. Умид қиламанки, кейинги ўйинларимизда ҳам ўзимизга бўлган ишонч янада ортиб ғалабалар билан мухлисларимизни қувонтирамиз.

- Барибир иккинчи даврада жамоа ҳар жабҳада кучайгандек таассурот уйғотмоқда. Бу борада сизга ҳам масъуляит юкланди...

- Ҳа, буни биламан. Ўзимиз учун ҳам ижобий натижа кўрсатсак яхши бўлади. Янги келган ўйинчилар учун ҳозир мослашиш жараёни кечмоқда. Олдимизда, «Насаф»га қарши ўйин турибди. Ушбу баҳсда ҳам самарқандлик мухлислар ишончини оқлашимиз керак.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика