RU

Последние новости

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  3 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  18 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  8 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  127 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  2 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  112 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

Икром Суюнов: “Намангандаги стадионнинг майдони тайёр холатга келтирилди” Новости

Икром Суюнов: “Намангандаги стадионнинг майдони тайёр холатга келтирилди”

Хабарингиз бор, Намангандаги “Марказий” стадион қарийб 1,5 йилдан буён капитал таъмирдан чиқарилмоқда.
Жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган стадионда ишлар кун сайин якунланиб бораётир. Аниқроғи, катта эхтимол билан шу йилнинг охирида барча ишлар поёнига етади ва стадион тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Бундан роппа-роса 3 ой олдин, “Марказий” стадионда кечаётган ишлар хусусида маълумот бергандик. Хўш, бугунги кунга келиб, майдоннинг холати қай даражада? Умуман олганда, стадионда ишлар қандай кечмоқда?

Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида ЎФФдаги майдонлар бўлимининг бош мутахассиси Икром Суюнов билан боғландик.

- Икром ака, чарчамаяпсизми?
- (Кулиб) Чарчашга вақт йўқ. Айни пайтда Намангандамиз. Бу ерда ишлар режа асосида кетмоқда.

- Бундан уч ой олдин Намангандаги “Марказий” стадионнинг майдонига дастлабки уруғ сепилганди. Бугунги кунга келиб, майсада сезиларли ўсиш кузатилган бўлса керак?
- Албатта, парвариш яхши бўлди. Бошқача айтганда уруғ ўз вақтида сепилди ва шунга монанд ҳар куни майдон суғорилиб борди.

- Энди қачон тайёр холат бўлади?
- Майдон чими деярли тайёр. Футболчилар аллақачон машғулот ўтказишни бошлаб юборишган. Бунга бир ойча бўлди.

- Майдонга неччи маротаба уруғ сепилди?
- Уч марта сепдик. Энди бундан кейин асосан иқлимга мос равишда суғорилиб борилади.

- Умуман олганда, стадиондаги таъмирлаш ишлари поёнига етгандир?
- Йўқ, яна озгина тугалланмаган ишлар турибди. Хусусан ўриндиқлар бутунлай ўрнатилмаган. Майдон четидаги йўлакларга асфалт ётқизилган. Лекин унинг устидан резинка йўлаклари хали бери қилинмади.

- Стадион директори ўз интервъюсида янги электрон табло олиб келиниши тўғрисида айтиб ўтганди...
- Ҳа, шунақа гап бўлганди. Аввалги таблони аторофини сифатли қилиб, ўраб чиқилди. Энди унинг ичига сиз айтган ўша электрон табло олиб келиб ўрнатиш қолди холос.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика