RU

Последние новости

20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  26 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  21 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  6 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Икром Алибоев Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашув биз учун жуда яхши ўтди. Биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол урганимиз ҳам бунинг исботи деб ўйлайман.

Худо хоҳласа кейинги учрашувда Японияга қарши бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатамиз. Ушбу баҳсда ўз имкониятларимизни синовдан ўтказиб оламиз. Чунки, турнир давомида барибир қитъамиз гигантларига қарши тўқнаш келамиз. Насиб қилса, ўша баҳсда яхши ўйин намойиш этиб, биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Плей-оффдаги рақиб? Агар биз чемпион бўлишни истасак рақиб ким бўлишининг аҳамияти бўлмаслиги керак. Барибир мусобақа давомида кучли рақибларга қарши ўйнаймиз. Муҳими, кучни тўғри тақсимлаб, ўйиндан-ўйинга кучайиб боришдир.




Захирада қолаётганим? Бу футбол. Мураббий мени захирада қолдираётган экан, демак бу тўғри. Мени захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирувчи сифатида фойдаланиши ҳам мумкин. Балки, умуман майдонга туширмас? Нима бўлганда ҳам, бу унинг қарори. Мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш лозим.

Танаффусда мураббий профессионалликни кўрсатиш лозимлиги, бўшашмаслигимиз кераклиги ҳақида гапирди. Ортиқча жароҳатлардан ҳоли бўлишимиз лозимлиги, ушбу ҳисобни ушлашимиз кераклигини айтди.

Иккинчи бўлимда бироз бўшашганимиз учун мураббий асабийлашди. Ўйин олдидан берилган кўрсатмалар тўлиқ бажарилди деб ҳисоблайман", - деди Алибоев.


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика