RU

Последние новости

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Икром Алибоев: “Сеул” сафида Сервер Жепаров каби Жанубий Корея чемпиони бўлмоқчиман Новости

Икром Алибоев: “Сеул” сафида Сервер Жепаров каби Жанубий Корея чемпиони бўлмоқчиман

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев 2019 йил аввалида “Локомотив”дан Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби сафига бориб қўшилди.

Айни пайтга келиб маҳоратли футболчи корейс клуби таркибида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 2 бора рақиблари дарвозасини ишғол этишга ҳам муваффақ бўлди. Қолаверса, жамоадошларини 3 марта голли узатма билан таъминлаб, жамоаси муваффақиятларига ҳисса қўшмоқда.

25 ёшли футболчи “Сеул” клубидаги фаолияти қандай кетаётгани хусусида ЎФА матбуот хизматига гапириб берди:

- “Сеул” жамоасидаги ишларим аъло даражада кетмоқда, десам ҳам бўлади. Жамоа мураббийи доим ишонч билдирмоқда. Қолаверса, жамоамиз юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбек ва корейс футболини солиштирсам, бу ерда футбол анча тезроқ. Шу боисдан илк учрашувларда темпга киришиб кетиш осон бўлгани йўқ. Лекин жамоадошларим ҳамда мухлислар ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришди ва айни пайтга келиб Корея К-лигасига анча мослашдим, дея оламан.

"Сеул" ФК ўз олдига фақат ва фақат олий мақсадларни қўяди. Шу боис мен ҳам худди Сервер Жепаров сингари ушбу жамоа билан Корея чемпиони бўлиш истагидаман, - деди футболчи.

Таъкидлаш жоиз, ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳам 2010-2011 йилларда “Сеул” клуби шарафини ҳимоя қилган ва мазкур клуб сафида Жанубий Корея чемпионига айланган.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика