RU

Последние новости

10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  5 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  23 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Иккинчи лига. Хоразм вилоятида 1-тур якунланди Новости

Иккинчи лига. Хоразм вилоятида 1-тур якунланди

Футбол бўйича жорий йилги Хоразм вилояти биринчилигида 13 та жамоа иштирок этмоқда.
Кеча  мусобақанинг 1-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири Янгибозор туманида “Янгибозор” ва “Анжирчи”(Урганч тумани)  жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув мезбонлар учун кутилмаган тарзда бошланди. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг биринчилик ўйинларига қўшилган Урганч тумани вакиллари 2-дақиқада ҳисобни очишди. Шунга қарамай, майдон эгалари ҳужумга зўр беришди. Натижада, янгибозорлик футболчилар иккинчи бўлим ўрталарига келиб ҳисобни 3:1 кўринишга келтиришди.

“Анжирчи”лик футбол усталари ҳам бўш келишмади. Қарши ҳужумларнинг бирида, орадаги мувозанатни бир тўпга қисқартиришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “Янгибозор” жамоаси ҳимоячиларидан бири ўз дарвозасини ишғол қилиб, ўйинни 3:3 ҳисобида тугашини таъминлади. Боғот туманининг “Боғот” жамоаси эса ўз майдонида Урганч шаҳрининг “Намуна” жамоасига имкониятни бой берди, 3:5.

1-гуруҳ.
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) – “Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - 3:2,
УрДУ (Урганч шаҳри) – “Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри)- 5:1,
“Боғот” (Боғот тумани) – “Намуна” (Урганч шаҳри)  - 3:5,
“Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) жамоаси бу турда дам олди.

Гуруҳдаги ҳолат:
1. УрДУ - 3 очко
2. Намуна - 3 очко
3. Наврўз  3 очко
4. Умид ниҳоллари-2015 - 0 очко
5. Боғот - 0 очко
6.Урганч ОЗК -1  - 0 очко
7.Урганч ОЗК -2  - 0 очко

2-гуруҳ.
“Гурлан” (Гурлан тумани) – “Шохобод” (Шовот тумани) - 4:2,
“Янгибозор” (Янгибозор тумани) – “Анжирчи” (Урганч тумани)- 3:3,
“Динамо” (Урганч шаҳри) – “Олимпия” (Урганч шаҳри)  учрашуви маълум сабабга кўра бошқа муддатга қолдирилди.

Гуруҳдаги ҳолат:
1. Гурлан - 3 очко
2. Янгибозор - 1 очко
3. Анжирчи - 1 очко
4. Шохобод - 0 очко
5.Динамо - 0 очко
6.Олимпия - 0 очко

Мазкур мусобақада воҳанинг Ҳазорасп, Хива, Хонқа, Қўшкўпир туманларидан жамоалар иштирок этмаяпти.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика