Икки кунли кундалик №6/7. Терма жамоамиз аъзолари Азиз Ҳайдаровга ишқибозлик қилдилар
24 дек 2014 14:24
Новости
Икки кунли кундалик №6/7. Терма жамоамиз аъзолари Азиз Ҳайдаровга ишқибозлик қилдилар
Иорданияга қарши кечган учрашувнинг эртасига терма жамоамиз бир маҳал машғулот ўтказди.
У ҳам бўлса тренажер залида. “Ал Васл” жамоасининг баскетбол клубига тегишли бўлган залда барча қулайликлар мавжуд, футбол жамоасиникидан кам эмас. Футболдан кўра, жамоани Баскетболдаги унвонлари кўпроқ экан. Буни кираверишдаги жуда кўплаб кубоклардан ҳам билиб олсангиз бўлади. Кейинроқ аниқласам, БААнинг баскетбол бўйича терма жамоасининг асосий ўйинчилари “Ал Васл”дан экан.
"Ал Васл" баскетбол жамоасининг музейи
Биз борганимизда "Ал Васл" баскетбол жамоасида катта машғулот бўлиб ўтаётган эди.
Кечқурун терма жамоамиз вакиллари Азиз Ҳайдаровга ишқибозлик қилиш учун “Ал Шабаб” – “Ал Айн” учрашувини томоша қилишди. БАА чемпионати ҳақида Азиз билан каттароқ суҳбат қилишни режалаштирганман. Унда батафсил тўхталиб ўтамиз. Бир кўришда баҳо берадиган бўлсам, бизнинг чемпионатимиздан бир калла устун эмас, асосан легионерлар эвазига жамоалар яхши ўйин кўрсатишяпти. Муҳими ўйинлар келишилмаган. Яна ўйин ташкилотчилиги ва ТВнинг эвазига, майдонда унчалик дахшатли кўринмаган вазиятларни, жуда ҳам ҳаяжон билан кузатишингиз мумкин. Қисқаси, тарғибот ва ташкилотчилик жуда ҳам кучли йўлга қўйилган.
"Ал Айн" мухлислари БААда энг етакчилар қаторидалар.
Қувончли лаҳзалар...
Бир ҳафта давомида жамоа билан бўлган Асқар Толибжонов ортга қайтди, унинг ўрнига Рустам Акрамов терма жамоанинг Дубайдаги қароргоҳига келиб қўшилди. Толибжоновни айтишича, терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Япония томонидан хат келган. Агар Японияда ўша вақт учун яна битта терма жамоа ўйин ўтказиш розилигини билдирса, бир ҳафта ичида вакилларимиз кун чиқар юртда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтишлари мумкин бўлади.
23 декабрдан бошлаб машғулотлар яна одатдагидек кўриниш олди, футболчилар икки маҳал ҳам майдонда шуғулландилар. Қувонарлиси шундаки, илк маротаба шу куни Одил Аҳмедов тўп билан ишлашни бошлади. Чап оёғидаги оғриқ қолиб, ўнг оёғида зўриқиш сезган футболчи кўпчиликни ҳавотирга қўяётган эди. Жасур Ҳасанов ҳам йиғинни иккинчи кунидан бошлаб сафдан чиққан эди. Камига шу куни Жепаров оёғини “тортиб” олди. Сешанба куни Ҳасанов ва Аҳмедов биргаликда секин аста тўп билан ишлашни бошлашди. Дастлабки бир ҳафтада бу икки футболчимиз билан Бахтиёр Ашурматов бирга ишлади. Александр Волков эса жисмоний жараёнга жавобгар. Қосимов Мақсудов билан биргаликда, ўз дастури асосида техник ва тактик томонларни ишлаб чиқиб, уни машғулотларда қўллаяпти. Натижа чакки эмас, боиси Иордания билан ўйинда терма жамоанинг асосий таркибидан 5 нафар футболчи майдонга тушмади. Шундай бўлсада, ўйин ўзгармади.
Одил Аҳмедов энди тўп билан...
Айни пайтда шуғулланаётган 26 нафар футболчидан уч нафари Осиё Кубогидан қолиб кетади. Буни билиб турган футболчиларнинг бари бирдек ишлаяптилар. Аммо афсуски мусобақадан кимдир қолиб кетиши керак.
Матбуот анжуманига ташриф буюриб, очиғи лол қолдим. Кираверишингиздан Ироқ – Ўзбекистон ўйини акс этган анонслар. Уни ҳар қадамингизда кўришингиз мумкин. Матбуот анжумани залида эса катта баннер. Ташкилий ишлар билан шуғулланиб юрган кишига, мазкур ҳолат юзасидан қизиқиб мурожаат қилдим. Ўзини Жоэл Реиннард деб таништирган мутахассис Швейцариянинг «Matchworldgroup» компаниясининг менеджери экан.
Компаниянинг вазифаси, терма жамоа ва клубларга ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш. Ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш билан бирга, уни маромига етказиб ўтказишни ҳам ўз зиммаларига олар эканлар. Ишонинг, Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида ўйнаса ҳам бундай ташкилотчиликни кўрмайсиз. Бу мени эмас, барчанинг гапи. Бошида биз бу ўйин ҳам Иорданияга қарши баҳс каби ўтса керак деб ўйлаган эдик.
Матбуот анжуманига кирганимизда, бир киши, терма жамоамиздан неча нафар медиа вакили қатнашишини сўради, кейин билсак, улар биз учун ўйинга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва жилетка бермоқчи эканлар. Кусто ҳайратда, олий лигамизнинг расмий жилеткалари йўқ бир пайтда, бегона юртда, иккита бегона жамоа иштирокидаги ўйинларга бу нарслар мухайё қилинган.
Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши футболчиси - Юнус Маҳмуд билан...
Бу компания сифатли хизмат учун пул олиш билан бирга, трансляция ҳуқуқини қўлга киритган ҳолда, ундан мўмайгина даромад олади.
Ироқ – Ўзбекистон учрашуви 25 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ўйин "Ал Шааб" (Шаржа) жамоасининг уй стадионида бўлиб ўтади.
Нодирхўжа Юлдашев

Комментарии